Кириш Регистрация
11/01 00:45 Аталанта 2-0 Торино
11/01 01:00 Валенсия 1-1 Эльче
11/01 16:30 Хитой 1-0 Австралия
11/01 16:30 Лечче 1-2 Парма
11/01 18:00 Райо Вальекано 2-1 Мальорка
11/01 19:00 Таиланд 1-1 Ироқ
11/01 19:00 Фиорентина 1-1 Милан
11/01 20:15 Леванте 1-1 Эспаньол
11/01 22:00 Верона 0-1 Лацио
12/01 00:45 Интер 2-2 Наполи
12/01 21:30 Саудия Арабистони - Вьетнам
12/01 21:30 Иордания - Қирғизистон
12/01 22:30 Женоа - Кальяри
13/01 00:45 Ювентус - Кремонезе
13/01 01:00 Севилья - Сельта
13/01 16:30 Ўзбекистон - Жанубий Корея
13/01 16:30 Эрон - Ливан
13/01 21:30 Япония - Қатар
13/01 21:30 БАА - Сурия

"Машъал" - "Пахтакор".Превью

Баҳо:
+ | -

"Пахтакор" клуби расмий сайтида бугун бўлиб ўтадиган ўйин превьюси ҳақида маълумотлар келтирилган. 

Владимир Фомичёв бошчилик қилиб келаётган муборакликлар асосан ўз майдонларида ишончли ўйнаб, очколарни қўлга киритиб келишяпти. Масалан, аввалги сафар Муборакда "Машъал" "Насаф"дан очко тортиб олди - 0:0. Лекин ҳамиша бир текисда ўйнаш ушбу жамоага насиб қилмаяпти. Шунга қарамай, Баҳром Вафоев номли стадионда жамоа лигамиздаги ҳар қандай рақибга катта муаммо туғдиришга тайёр.

Бугунги баҳсни мезбонлардан Элдор Эргашев ўтказиб юборади. Чунки у аввалги турда "Нефтчи" билан бўлган учрашувда майдондан четлатилганди. Дисквалификация туфайли бошқа йўқотишлар йўқ.

Ҳозирга қадар жамоалар олий лига ўйинлари доирасида 24 марта тўқнаш келишган. "Пахтакор" 15 учрашувда зафар қучган, 5 беллашувда дуранг кузатилган, яна 4 баҳсда "Машъал"нинг қўли баланд келган. Тўплар нисбати 44-18, "шерлар" фойдасига. Муборакдаги 12 баҳснинг 3тасида мезбонлар ютишган, 5тасида эса жамоамиз устун чиққан. Қолган 4 беллашувда томонларнинг кучлари тенг келган. Сафардаги ўйинлар бўйича ҳам тўплар фарқи биз учун ижобий, 15-11. Аввалги мавсумда Муборакдаги учрашув тақдирин Андрей Ходикиннинг аниқ зарбаси ҳал қилганди.

Бугун соат 18:00 да   Баҳром Вафоев номли стадионда "Машъал" ва "Пахтакор" учрашуви бошланади.

«МАШЪАЛ» (Муборак) – «ПАХТАКОР» (Тошкент)

Бош ҳакам: Равшан Эрматов (Тошкент).

Ён қанот ҳакамлари: Абдуҳамидилло Расулов (Тошкент), Жаҳонгир Саидов (Тошкент).

Захира ҳаками: Акмал Чориев (Термиз).

Назоратчи: Дмитрий Роман (Тошкент).

Манба: pakhtakor.uz
Киритилди: 11:38, 10.05.2012.
Ўқилди: 6343 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.