Англия премьер-лигасининг 35-туридан ўрин олган учрашувда «Манчестер Сити» «Лидс» меҳмони бўлди ва "шаҳарликлар" 4:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
Бу «шаҳарликлар»нинг бразилиялик ҳимоячиси Фернандиньо учун АПЛдаги 260-учрашуви бўлди ва бу кўрсаткич бўйича у барча бразилиялик футболчилар орасида биринчи ўринга чиқди.
Аввалги рекорд "Арсенал" клуби собиқ футболчиси Виллианга тегишли бўлиб, у 259 марта майдонга тушганди.
Фернандиньога «Манчестер Сити»да деярли ўн йилдан бери - 2013 йилдан бери ўйнаб келмоқда.
Аввалроқ у саккиз йилни Донецкнинг «Шахтёр» жамоасида ўтказган ва у билан УЕФА кубогини қўлга киритган.