«Реал» Испания чемпионатининг 34-туридан ўрин олган «Эспаньол»га қарши ўйинда ғалаба (4:0) қозониб, муддатидан аввал Ла лига чемпионлигини қўлга киритди.
"Қироллик клуби" устози Карло Анчелотти Испания чемпионлигини қўлга киритган ёши энг катта мураббийга айланди. Италиялик мутахассис кеча 62 ёшу 325 кунлик эди.