Кириш Регистрация
24/04 00:30 Реал Овьедо 1-1 Вильярреал
24/04 19:00 Хоразм 0-2 Нефтчи
24/04 19:00 Қизилқум 2-1 Қўқон-1912
24/04 20:15 Бунёдкор 1-3 Андижон
24/04 23:45 Наполи 4-0 Кремонезе
25/04 00:00 Сандерленд 0-5 Ноттингем Форест
25/04 00:00 Бетис 1-1 Реал Мадрид
25/04 16:30 Фулхэм - Астон Вилла
25/04 17:00 Алавес - Мальорка
25/04 18:00 Парма - Пиза
25/04 19:00 Ливерпуль - Кристал Пэлас
25/04 19:00 Вест Хэм - Эвертон
25/04 19:00 Вулверхэмптон - Тоттенхэм
25/04 19:15 Хетафе - Барселона
25/04 21:00 Болонья - Рома
25/04 21:30 Арсенал - Ньюкасл
25/04 21:30 Валенсия - Жирона
25/04 23:45 Верона - Лечче
26/04 00:00 Атлетико - Атлетик Бильбао
26/04 15:30 Фиорентина - Сассуоло
26/04 17:00 Райо Вальекано - Реал Сосьедад
26/04 18:00 Женоа - Комо
26/04 19:15 Реал Овьедо - Эльче
26/04 21:00 Торино - Интер
26/04 21:30 Осасуна - Севилья
26/04 23:45 Милан - Ювентус
27/04 00:00 Вильярреал - Сельта

Суперлига. «Навбаҳор» сафарда пешқадамни мағлуб этди

Баҳо:
+ | -

Суперлиганинг 6-туридан ўрин олган баҳсда «Навбаҳор»  Олмалиқда “Қизилқум” меҳмони бўлди.

Мазкур учрашув ушбу турнинг марказий беллашуви эди. Боиси, навоийликлар жорий мавсум ўйинларини яхши ўтказиб, миллий чемпионатимиз баҳсларида ҳали мағлубиятга учрашмаган ва Coca Cola Суперлигаси турнир жадвалида пешқадамлик қилишаётганди.

“Навбаҳор” эса бу йил ўз олдига юксак  мақсадлар қўйган ҳамда “Қизилқум” устидан айнан Олмалиқда, Ўзбекистон Coca Cola кубоги гуруҳ босқичидан ўрин олган ўйинда 2:0 ҳисобида ғалаба қозониб, Никола Лазаревич шогирдларига жорий мавсумдаги илк мағлубиятни тақдим этганди. Шу боис, мазкур учрашувнинг кескин курашлар остида кечиши кутилганди ва амалда ҳам шундай бўлди.  

Илк дақиқаларданоқ муросасиз тарзда бошланган учрашувнинг 1-бўлимида устунлик кўпроқ жамоамиз тарафида бўлди. “Лочинлар”нинг навбатдаги ҳужумларидан бирида жамоа сардори Азимжон Аҳмедовнинг дарвозадан 20 метрлар чамаси узоқликдан йўллаган зарбасидан сўнг, тўпни “Қизилқум” дарвозабони Игнатий Нестеров қайтарди.

Самвел Бабаян шогирдларининг навбатдаги ҳужумларидан бирида эса  номинал мезбон ҳисобланган навоийликлар ўз жарима майдончалари ичида Жамшид Болтабоевга нисбатан ўйин қоидасини бузишди. Аниқроғи Тимур Набиев ўнг қанотдан жарима майдончаси ичига ёриб кирган Жамшиднинг футболкасидан тортиб, тўхтатиб қолди. Натижада учрашув бош ҳаками Илгиз Танташев Набиевни иккинчи марта огоҳлантириб, уни майдондан четлатди ва “Қизилқум” дарвозасига 11 метрли жарима зарбаси белгилади. Пенальтини эса жамоамиз сардори Азимжон Аҳмедов аниқ амалга ошириб, ҳисобни очди – 0:1.

Урилган голдан сўнг, устунлик тўлиғича «Навбаҳор» тарафига ўтди ҳамда “лочинлар” ҳужумни анча кучайтирди. Бироқ ҳужумлар якунига етмади ва жамоамиз танаффусга 1:0 ҳисобидаги ғалаба билан чиқиб кетди.

Учрашувнинг 2-бўлими ҳам анча қизиқарли тарзда кечди. Навоийликлар майдонда бир киши кам бўлишсада, мувозанатни тиклаш, Самвел Бабаян шогирдлари эса ҳисобдаги фарқни оширишга интилишди. “Қизилқум”нинг навбатдаги ҳужумларидан бирида нигериялия ҳужумчи Сеун Паул Комолафе ҳисобни тенглаштирига муваффақ бўлди – 1:1.

Шундан сўнг, ҳужумкорликни оширган наманганликлар ҳакам томонидан қўшиб берилган вақтда ғалаба тўпини киритишга муваффақ бўлишди. Рустамжон Ашурматов боши билан Игнатий Нестеров қўриқлаётган дарвозани аниқ нишонга олиб, “Қизилқум”нинг бу йилги Суперлигадаги илк мағлубиятни тан олишга мажбур қилди.

Шу тариқа, «Навбаҳор» сафарда турнир пешқадамини мағлубиятга учратишга муваффақ бўлди.

Ўзбекистон Coca-Cola Суперлигаси. 6-тур
“Қизилқум” – “Навбаҳор” – 1:2 (0:1)
Голлар: Сеун Паул Комолафе (75) – Азимжон Аҳмедов (33-пен.), Рустамжон Ашурматов (90+2).
“Қизилқум”: 1.Игнатий Нестеров (С), 5.Тимур Набиев, 6.Эркин Байдуллаев,  7.Санжар Шоаҳмедов, 10.Темурхўжа Абдухолиқов, 11.Александр Станиславлевич, 20.Ислом Тўхтахўжаев, 23.Шерали Жўраев, 28.Шуҳрат Муҳаммадиев, 33.Олег Зотеев, 88.Артём Дмитриев.
Захирадагилар: 35.Жавоҳир Илёсов, 9.Ҳумоюн Абдуазимов,14.Файзулла Қамбаров, 17.Салим Мустафоев, 18.Жасур Азимов, 25.Азизбек Усмонов, 29.Габриэл Гонзало, 43.Сеун Паул Комолафе, 77.Азаматхон Максумов.   
“Навбаҳор”: 1.Ўткир Юсупов, 4.Боян Цигер, 6.Рустамжон Ашурматов,7.Азимжон Аҳмедов (С), 10.Жамшид Искандеров, 11.Ислом Кенжабоев, 14.Жамшид Болтабоев, 23.Йован Жокич, 24.Давронбек Ҳошимов, 28.Станислав Андреев, 32.Зоран Марушич.
Захирадагилар: 35.Раҳимжон Давронов, 9.Иброҳим Ғанихонов, 17.Эҳсони Паншанбе, 19.Нурилло Тўхтасинов, 22.Игорь Голбан, 30.Элгужа Григалашвили, 70.Муҳаммадбобир Мўйдинов, 77.Асадбек Собиржонов, 99.Андрей Сидоров.
Ҳакамлар: Илгиз Танташев, Андрей Цапенко, Тимур Гайнуллин, Рустам Чориев.
VAR ҳаками: Раҳимбек Каримов.
VAR ассистенти: Александр Сидоров.
Назоратчи: Дмитрий Роман.
Комиссар: Муҳаммад Содиқ Охунов.

Манба: www.pfcnavbahor.uz
Киритилди: 22:14, 01.05.2022.
Ўқилди: 1643 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Арбелоа билан жанжаллашган юлдуз таркибдан четлатилди [4630]

Пеп Гвардиола терма жамоани қабул қилиб олишга тайёр [3226]

Zo'r TV телеканали 25-апрель куни «Хетафе» - «Барселона» ва «Манчестер Сити» - «Саутгемптон» ўйинларини жонли трансляция қилади [2071]

Туркия чемпионати. Шомуродов дубль қайд этган баҳсда «Башакшеҳир» «Қосимпошо»ни тор-мор келтирди [2061]

«Манчестер Юнайтед» хўжайини жамоа футболчисини йўқотишга қарор қилди [1802]

“Реал” Олисе учун 175 млн евролик таклиф юборишга тайёр [1547]

Юлдуз футболчилар жароҳатдан қўрқиб, клуб ўйинларида майдонга тушишни исташмаяпти [1525]

Жорже Мендеш Бернарду Силвани «Реал»га таклиф қилди, бироқ... [1480]

Ла лига. «Реал» «Бетис»га қарши баҳсда 90+4-дақиқада ғалабани қўлдан чиқарди (видеошарҳ) [1347]

Арбелоа «Бетис»га қарши ўйинда Мбаппенинг жароҳати ҳақида фикр билдирди [1308]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик