Кириш Регистрация
30/12 00:45 Милан 1-1 Рома
30/12 22:30 Комо 2-0 Лечче
31/12 00:45 Болонья 2-3 Верона
31/12 00:45 Ипсвич 2-0 Челси
31/12 00:45 Астон Вилла 2-2 Брайтон
31/12 01:00 Ман. Юнайтед 0-2 Ньюкасл

Жароҳат сабаб 2010 йилда Мессининг карьераси тугаши мумкинлигини билармидингиз? Жиддий тўқнашувдан кейин унинг оёғи қандай қилиб синиб кетмаган? (фото)

Баҳо:
+ | -

Мессига омад кулиб боқди. Фаолияти давомида у икки ойдан кўпроқ вақт давомида ўйиндан четда қолган бирорта ҳам жароҳат олмади. Жароҳатлар кўплаб буюк футболчилар - Роналдо, Оуэн, Сиссе, ван Бастенларнинг карьераларини барбод қилди. Месси 2010 йилнинг кузида бу рўйхатда бўлиши мумкин эди. "Барселона" Ла Лига 3-тури доирасида "Атлетико Мадрид"ни қабул қилди. Ўшанда Мадрид клуби ҳали олтин медаллар учун курашда рақобатлаша олишдан йироқ эди, аммо "матрасчилар" мунтазам равишда гигантларнинг оёғидан “чалиб” юрган.

Учрашувда "Барса" 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди, аммо барча матбуот ва мухлислар эътибори Мессининг олган жароҳатига қаратилди. Ўйиннинг 90+3-дақиқасида Лео посбон Переани ортда қолдириб, дарвоза томон югурди, аммо уни "Атлетико" марказий ҳимоячиси Томас Уйфалуши шафқатсизларча тўхтатди. Аргентиналик оғриқдан бақириб, бир неча марта думалади.

Аввалига ҳакамдан бошқа ҳеч ким қўполлик қанчалик даҳшатли эканини тушунмади. Ҳатто “Барса” футболчилари ҳам ҳакамни қизил карточка кўрсатиш талаби билан ўраб олишга шошилишмади. Ҳакам буни тезда англаб етди ва Уйфалушини майдондан четлатди. Мессига майдоннинг ўзида ёрдам беришди. Шунда камералар Лионелнинг жароҳати қанчалик жиддий эканлигини кўрсатди. Аргентиналик футболчини майдондан замбилда олиб чиқиб кетишди.

Аммо Испания футболи нима бўлганини эртаси куни, барча газеталар муқовасида шу сурат билан чиққанида англаб етди. Ҳамманинг бошида мантиқий савол туғилди - қандай қилиб Мессининг оёғи синиб кетмади?

"Худо томонидан" - шундай ном билан Мадриднинг "Маrcа" нашри мақола эълон қилди. Бошқа нашрлар бу борада бошқачароқ ёзди. "Уйфалуши —ҳақиқий кўча безориси", деб ёзди ESPN шарҳловчиси Грем Хунтер. "Уйфалуши — ваҳший. Уни лигадан четлатиш керак", - дейди Mundo Deportivo журналисти Луис Расионеро. Каталониядаги яна бир ОАВ журналисти янада кескинроқ эди: "Уйфалуши дўзахга тушиши керак".

Гвардиола бу вазиятга вазминроқ жавоб берди: “Менимча, Уйфалуши Мессига атайлаб жароҳат етказмаган. Футболда шундай бўлади: "Атлетико" футболчиси юқори тезликда ҳаракат қилди, лекин менимча, у Леони жароҳатлаш ниятида эмас эди. Ҳар ҳолда, шуни айтишим керакки, футболда қўпол эмас, тажовузкор бўлиш керак”.

“Омма олдида узр сўрашим керак, чунки мен Мессига беихтиёр жароҳат етказганман. Мен тўпга ўйнамоқчи эдим, афсуски, унинг тўпиғига зарба бериб бордим. Катта тезликда ҳаракатланиб, ўзимни тўхтата олмадим. Месси билан ҳали гаплашмадим. Мен кеча ундан узр сўрашга ҳаракат қилдим, лекин бундай қила олмадим. Бугун мен унга узр сўраш хатини юбордим”, — деди Уйфалушининг ўзи. 

Агар ижтимоий тармоқлар ривожланган даврида шундай бўлса, Уйфалушининг обрўси пасайишини билиш қийин эмас эди. Айтганча, бу чехиялик футболчининг фаолиятидаги иккинчи четлатиш бўлган. Испания спорт қўмитаси Томасни бир ойга дисквалификация қилишни талаб қилди, бироқ Ла Лига уни атиги учта ўйинга четлатди.

Бунга ишониш қийин, бироқ Месси тўпиғининг ички суяклари шикастланиб, синишдан қутулиб қолди. Унинг тикланишига атиги уч ҳафта керак бўлди. Бир ойдан камроқ муддатда Лео "Барса"ни Ла Лигага чемпионлиги, Чемпионлар Лигаси ярим финалида "Реал Мадрид" дарвозасига ажойиб гол уриш,  финалда "Манчестер Юнайтед"ни мағлуб этиш учун қайтиб келди.

Лео қандай қилиб оёғини синишдан сақлаб қолганини айтиш қийин. Буни Мессининг юқори тезликни оширгани ва таянч оёғини майсазорга тўлиқ босмагани ва гавдасини олдинга ташлаши сақлаб қолган бўлса керак. Бундан ташқари, ҳамма нарса мутахассис Хосеп Гвардиоланинг "Барса"га келиши билан тайинланган махсус мутахассисларининг хизматлари бўлган деган тахмин бор. Пеп Мессининг соғлиғини шахсий назоратга олган. Пеп унинг диетаси, тикланиши ва кундалик ҳаётига алоҳида эътибор қаратган. Фаолиятининг бошида Лионель жароҳатларга мойил футболчи эди. Масалан, у жароҳати туфайли 2006 йилда Чемпионлар лигаси финалини ўтказиб юборишга мажбур бўлди. Аммо Гвардиола билан ишлагандан кейин Мессининг жароҳатлари жуда кам учрайдиган ҳолатга айланди. Демак, Пепнинг усуллари аргентиналикка йиллар давомида юқори савияда ўйнаш имконини берган деб тахмин қилишимиз мумкин ва маълум даражада карьерасини сақлаб қолди.

Киритилди: 16:47, 02.05.2022.
Ўқилди: 6185 марта.
Фикрлар: 7 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.