Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
27/12 16:30 Парма 1-0 Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест 1-2 Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче 0-3 Комо
27/12 19:00 Торино 1-2 Кальяри
27/12 20:00 Арсенал 2-1 Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд 4-1 Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли 0-0 Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль 2-1 Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм 0-1 Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе 1-1 Лацио
27/12 22:30 Челси - Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза - Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло
29/12 00:45 Аталанта - Интер

Беларусь лигаси. «Энергетик-БГУ» сафарда йирик ғалабага эришди, Абдухолиқовдан хет-трик, Ҳусановда супергол (видео)

Баҳо:
+ | -

Беларусь Олий Лигасининг 6-турида «Энергетик-БГУ» 2 май, душанба куни «Неман» майдонига сафар қилди.

Учрашув Минск клубининг 4:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди. Эътиборлиси, меҳмонларнинг 4 та голига ҳам ўзбекистонлик футболчилар муаллифлик қилди. Бобур Абдухолиқов 7, 27 ва 87-дақиқаларда ўз номини таблога ёздириб қўйиб, хет-трик муаллифига айланган бўлса, Абдуқодир Ҳусанов 85-дақиқада жарима зарбасидан ажойиб гол уришга муваффақ бўлди.

Қайд этиш керак, «Энергетик-БГУ» сафида Абдухолиқов ва Ҳусановдан ташқари Шоҳрухбек Абдураҳмонов ҳам ҳаракат қилади. Ҳар учала ўзбекистонлик футболчи мазкур учрашувда асосий таркибда майдонга тушиб, тўлиқ 90 дақиқа ҳаракат қилди.

Ушбу ғалабадан кейин «Энергетик-БГУ»нинг очколари сони 13 тага етди, жамоа мусобақа жадвалида 2-ўринда бормоқда. Ҳисобида 8 та гол ва 1 та голли узатма бўлган Бобур Абдухолиқов эса чемпионатнинг энг самарали ўйинчиси бўлиб турибди.

Беларусь Олий лигаси, 6-тур баҳси
2 май, душанба
«Неман» – «Энергетик-БГУ» 1:4
Голлар: 0:1 – 7 Абдухолиқов, 0:2 – 27 Абдухолиқов, 1:2 – 42 Павлюковес, 1:3 – 85 Ҳусанов, 1:4 – 87 Абдухолиқов.
«Неман»: Василев, Анюкевич, Малиевский, Жимо (Мазурич, 82), Якимов (Грибовский, 72), Жуковский (Зубович, 46), Легчилин, Кадимян (Шукуров, 46), Савиский, Павлюковес, Куадио (Пасевич, 68).
«Энергетик-БГУ»: Макушинский, Свирепа (Самотой, 70), Макавчик, Лаврик, Пашевич, Силинский (Хлебосолов, 70), Абдураҳмонов, Рилач (Малиский, 90), Ҳусанов, Абдухолиқов (Кунский, 89), Папарига (Гришенко, 63).

Манба: daryo.uz
Киритилди: 20:12, 02.05.2022.
Ўқилди: 4090 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.