Кириш Регистрация
14/05 00:00 Манчестер Сити 3-0 Кристал Пэлас
14/05 00:30 Алавес 1-0 Барселона
14/05 00:30 Хетафе 3-1 Мальорка
14/05 22:00 Валенсия 1-1 Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона 1-1 Реал Сосьедад
15/05 00:30 Реал Мадрид 2-0 Реал Овьедо
16/05 00:00 Астон Вилла - Ливерпуль

"Қашқадарё дербиси"ни "Спорт-ТВ"да клуб матбуот хизмати вакиллари шарҳлайди

Баҳо:
+ | -

21-миллий чемпионатимизнинг 8-туридан ўрин олган турнинг марказий учрашуви Ғузор шаҳрида бўлиб ўтади.

Эътибор бераётган бўлсангиз, ушбу мавсумдан бошлаб "Шўртан" жамоасининг барча уй учрашувлари ЎзМТРК "Спорт" телеканали орқали эфирга узатилмоқда. Эртага ҳам бўлиб ўтадиган "Қашадқарё дербиси" "Спорт ТВ" орқали эфир юзини кўради. 
 
Шу кунга қадар Мирзахаким Тўҳтамирзаев, Зафар Имомхўжаев, Комил Жумаев, Мурод Ризаев, Дилшод Тўҳтабеков ва бир қатор шарҳловчилар Ўзбекистон клублари иштирок этаётган учрашувларни шарҳлаб боришарди. Бу сафар эса ўзгартириш киритилади - "Спорт ТВ" орқали эфирга узатиладиган "Шўртан"-"Насаф" учрашувини клуб матбуот бўлими вакиллари шарҳлаб боришади.
 
"Спорт" телеканали директори Давлат Турдиалиев "Шўртан" клуби матбуот бўлими бошлиғи Одилбек Толипов ва "Насаф" клуби матбуот котиби Азиз Нурийларга "Шўртан"-"Насаф" учрашувини шарҳлашларига имкон берди. 
 
Эслатиб ўтамиз, "Қашқадарё дербиси" 11 май куни соат 00:10да ва 12 май куни 16:15да "Спорт" телеканали орқали эфирга узатилади.
Манба: fcshurtan.uz
Киритилди: 21:59, 10.05.2012.
Ўқилди: 7139 марта.
Фикрлар: 7 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Франция ЖЧ-2026 учун якуний таркибини эълон қилди [3216]

«Фақат ютуқлар терма жамоадан жой олиш учун етарли эмас». Португалия терма жамоаси мураббийи Роналду ҳақида ЖЧ-2026 олдидан фикр билдирди [2090]

Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Колумбия Мундиал учун кенгайтирилган таркибни эълон қилди [1823]

Мбаппе Арбелоага нисбатан ўз норозилигини билдирди [1813]

Исроил мудофаа вазири Ламин Ямални Фаластин байроғини кўтаргани учун танқид қилди [1737]

Иқтидорли футболчи Франция термасидан воз кечиб, Марокашни танлади [1523]

«Челси» футболчилари Алонсони бош мураббий этиб тайинланишини қўллаб-қувватламоқда — The Guardian [1486]

«Барселона» «Манчестер Сити» футболчиси учун курашда фаворит [1454]

Дешам нима учун Лакруа ва Матетани чақириб, Камавингани ЖЧга олиб бормаслигини тушунтирди [1430]

Мбаппе Вальверде ва Тчуамени жанжали ҳақида фикр билдирди [1332]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик