"Манчестер Юнайтед" ёзда "Вест Хэм" ярим ҳимоячиси Деклан Райсга асосий даъвогар бўлиб турибди, дея хабар беради ESPN.
“Қизил иблислар” 23 ёшли англиялик футболчининг ҳозирги маошини 3 баробар оширишга тайёр. Ҳозирда у Лондон клубида ҳафтасига 62 минг фунт маош олади.
Жорий мавсумда 22 ёшли англиялик ярим ҳимоячи "болғачилар" сафида 42 та ўйинда майдонга тушиб, 5 та гол урди ва 4 та голли узатмани амалга оширди. Райснинг клуб билан амалдаги шартномаси 2024 йилнинг июнида якунига этади.