Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
27/12 16:30 Парма 1-0 Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест 1-2 Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче 0-3 Комо
27/12 19:00 Торино 1-2 Кальяри
27/12 20:00 Арсенал 2-1 Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд 4-1 Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли 0-0 Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль 2-1 Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм 0-1 Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе 1-1 Лацио
27/12 22:30 Челси 1-2 Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза 0-2 Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло
29/12 00:45 Аталанта - Интер

Войнески: "Бундай вазиятда майдонга тушиш қийин"

Баҳо:
+ | -

"Пахтакор" бош мураббийи Славче Войнески АГМКга қарши ўйиндан сўнг (0:0) матбуот анжуманида қатнашди.

"ОЧЛдан қайтиб келганимиздан 3-4 кун ўтгач, майдонга тушиш қийин. Шунга қармасдан, ўйинни яхши руҳда бошладик. Тўпни ўзимизда назорат қилдик. Рақиб жамоа эса бир очко қўлга киритиш учун ташриф буюргани сезилиб қолди. Улар ҳимоявий ўйин намойиш этишди. Биз кўплаб вазиятлар яратдик, аммо улардан фойдалана олмадик. Бу борада ишлашимиз керак. Менимча, учрашув ҳаками бугунги ўйинга мос савияда эмасди. Ўз навбатида, барчани Рамазон Ҳайити билан табриклайман. Байрам бўлишига қарамай, сизлар бугун ҳам ишдасизлар, буни ҳурмат қиламан.

Биринчи навбатда, ўйинни кўриб чиқишимиз керак. Агар биз ўйлаган ҳолатлар кузатилса, тегишли ташкилотга мурожаат қиламиз. Лекин мен натижа учун жазавага дод-вой қиладиган мураббий эмасман. Илк навбатда, ўз имкониятларимиздан фойдаланишимиз лозим. Даставвал ўз хатоларимизни таҳлил қиламиз, сўнгра бошқа вазиятларни кўздан кечирамиз.

Ҳозирда вазиятлардан унумли фойдаланиш борасида муаммоларимиз талайгина. Масалан, ОЧЛда Эркиновда бир қанча имкониятлар юзага келиб, ундан фойдалана олмаганди. У эндигина 20 ёшни қарши олди, эҳтимол, 25 га кирганда, кўзи юмиқ ҳолда ҳам вазиятлардан фойдаланиши мумкин. Лекин керакли даражага чиққунча кутишга тўғри келади", - деди "шерлар" бош мураббийи.

Манба: "Пахтакор" клуби матбуот хизмати
Киритилди: 01:08, 03.05.2022.
Ўқилди: 1475 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.