Райола ҳаёти давомида футболни ўзгартирди ва унинг ўлими унинг сиймоси очилишида янада кўпроқ таъсир қилади.
30 апрель, шанба куни машҳур агент Мино Райола вафот этгани маълум бўлди. Дунёда футбол агентларига муносабат яхши эмас. Уларнинг аксарияти юлдузларга ёрдам берувчи шахс эмас, балки фойда кўрувчи бизнесмен сифатида қабул қилинади. Тан олиш керак, Мино Райолага шу маънода жирканч фигура сифатида қаралган ва айнан у туфайли агентларнинг бундай имиджи пайдо бўлган.
Райола Италияда туғилган ва болалигида Голландияга кўчиб ўтган. У ерда футболчилик фаолиятини бошлаган. Мино футболчи бўлишга ҳаракат қилди, лекин 18 ёшида у бу йўналишда муваффақиятга эриша олмаслигини англаб етди, аксинча, бўлажак агент болалар билан ишлашни афзал кўрди. Консалтинг ва трансферлар билан шуғулланувчи компанияларга қизиқа бошлади.
Райола Брайан Ройнинг "Фоджу", Марсиано Винкнинг "Женоа", Вим Йонк ва Денис Бергкампнинг "Интер"га ўтишида иштирок этган.
1996 йилда Райола энди ўзи учун ишлашга қарор қилди ва Павел Недведни "Спарта Прага"дан "Лацио"га ўтказди. Шундан сўнг агентнинг иши юқорига кўтарилди. Бироқ Райола номи Златан Ибраҳимович билан ўзаро ишлагани туфайли омма тилига тушгандир. Швед топ-клубларни фаол равишда ўзгартириб турди, йирик битимларда қатнашди ва унинг агенти ўз комиссиясини олди.
2010 йилларнинг бошига келиб, деярли ҳар қандай топ трансферни Райоласиз ёки бошқа бир машҳур агент - Хорхе Мендешсиз амалга ошириб бўлмай қолди. Райола Робиньо, Балотелли, Мхитарян, Погбанинг келишувларида иштирок этган. Клублар агентни футболчиларни трансферга тайёрлаб, улар ҳақида эмас, балки унинг ўз маоши ҳақида ўйлашда айблашди. 2016 йилда Райола Погбанинг “Ювентус”дан “Манчестер Юнайтед”га трансфери орқали 25 миллион евро ишлаб олгани ҳақида шов-шувли миш-мишлар тарқалди.
Клублар ва мухлислар норози бўлган тақдирда ҳам, футболчилар Райола уларга ўзлари хоҳлаган клубда ўйнашларига ёрдам бериши ва энг яхши шароитларни яратиб беришини жуда яхши тушунишган. Натижада, машҳур юлдузлар ҳам ушбу агентнинг қаноти остига тушишга ҳаракат қила бошладилар. Маттейс де Лигт, Жанлуижи Доннарумма, Эрлинг Холанд, Райан Гравенберх, Мойзе Кин, Жастин Клюйверт Райолани ўзларига агент бўлишларини хоҳлашди.
Райола ҳеч қачон транзакциялардан даромад олишини яширмаган. Шунинг учун у ФИФАнинг агентларнинг маошини чеклаш ташаббусига фаол тарзда қарши чиқди. Райола ҳатто ўша Мендеш ва Жонатан Барнетт билан бирга бу масала бўйича Халқаро федерацияни судга бериш ниятида ҳам эди.
Минонинг фаолияти футболни кўп жиҳатдан ўзгартирди. У ҳатто энг зўр ўйинчиларнинг трансферини ҳам кичик жараёнга айлантира олди. Райола фаолияти туфайли трансфер тўловлари ҳажми сезиларли даражада ошди. Натижада, бундан клублар катта даромад қилди. Хусусан, "Аякс" шу туфайли, аввалгидан кўра ўз иқтидорларини сотишдан кўпроқ даромад ола бошлади.
54 ёшли Мино Раёла қолдирган мерос футбол оламида жуда муҳим ўрин тутади. Футбол оламидаги энг йирик юлдузларни (Златан Ибраҳимович, Эрлинг Холанд, Поль Погба ва Жанлуижи Доннарумма) оммага таништириш ва турли хил трансфер масалаларини ҳал қилиш осон иш эмас эди.
Райола энди орамизда эмас, энди турли саволлар туғилади: унинг агентлигида ким қолади? Футболчилар бу ерда қоладими? Ёки улар ўзларига янги агент топадиларми (Ахир Неймар ва Рамосга ўхшаганлар борки, агентлари уларнинг оила аъзолари бўлган)?
Форбес маълумотларига кўра, Райоланинг бойлиги 84,7 миллион долларга баҳоланган. Супер агент дунёдаги энг кучли бешта спорт агентидан бири бўлган ва трансфер музокаралари бўйича комиссиялар орқали пул ишлаб топган. Фаолияти давомида у 847,7 миллион доллардан ортиқ шартномалар имзолаган.
Раёла жамоаси
Райола агентлиги оддий пойдеворга қурилган - ишончли мутахассислардан ташкил топган тузилма. Асосий шахс Рафаэль Пимиента эди, Минонинг 20 йиллик шериги. Бундан ташқари, ҳар куни футболчиларни жалб қилиш ва уларга хизмат кўрсатиш бўйича бир нечта инсон тер тўккан. Улар орасида Минонинг амакиваччаси Винченсо Райола ва Амстердамда яшовчи испаниялик Хосе Фортес ҳам бор эди ва ташкилотнинг асосий аъзоси бўлган. Бу тушунарли, лекин футболчилар билан энди нима бўлади?
Marca томонидан хабар бераётган Райолага яқин одамлар фикрига кўра, футболчилар ушбу агентлик билан ишлашда давом этадилар, шунинг учун Райола агентлиги ўзлари қўл остидаги ўйинчиларни бошқа ерга қўйиб юбора олмайди. Бу зарур.
Футболчилардан иккитаси жамоатчилик эътиборидаги муҳим футболчилар - Ибраҳимович ва Погба. Ҳар иккаласи ҳам тузилмада қолишга тайёр. Райоланинг бу икки футболчи билан муносабати жуда яқин эди. Бошқалар, шу жумладан Холандга келсак, биз келажакда нима бўлишини билиб олишимиз қийин ва бу барчага бирдек қизиқ. Бироқ "Боруссия" имкон қадар уни жамоада олиб қолишга ҳаракат қилмоқда.
Райоланинг ўлими трансфер бозорига ҳайратланарли элементларни олиб келди. Энди бир қатор футболчиларнинг қаерда ва қандай шароитда фаолиятини давом эттириши жуда қизиқ бўлиб қолди. Холанд, Погба, Гравенберх, Мазрауи каби ўйинчилар бу ёзда ўз клубини ўзгартириши керак эди, аммо энди улар агентсиз қолмоқда, бу эса футболчиларни ёмон аҳволга солиб қўйди.
Футбол оламида Райоланинг ўрнини ким эгаллаши жуда қизиқ. Мендеш барча ўйинчиларни йиға олмайди. Барнетт машҳур мижозлар билан шартнома имзолаши ҳам эҳтимолдан йироқ. Райола жамоасида унинг ўрнини боса оладиган одам борми ёки йўқми, буни ҳозирча аниқлаш қийин.
Мино Райола футболда бутун бир даврни яратиб кетган машҳур шахс. Бунга бошқача муносабатда бўлиш ҳам мумкин, аммо ҳақиқат шундаки, унинг ўлими бугунги замонавий футболни остин-устун қилиб юборади.