Англия Премьер-лигасининг 35-туридан ўрин олган сўнгги ўйинда "Манчестер Юнайтед" "Брентфорд"ни йирик ҳисобда мағлуб этиб, рақиб дарвозасига жавобсиз учта гол урди. "Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Ральф Рангникнинг фикрича, унинг жамоаси жорий мавсумдаги энг яхши ўйинлардан бирини ўтказди.
"Учрашувни назорат қилдик, тўпга эгалик қилиш борасида эса бу мавсумдаги энг яхши ўйинлардан бири бўлди. Биз мухлисларимизга мана шундай футбол кўрсатмоқчимиз. Бу ҳақли ғалаба эди ва биз яна икки-учта гол уришимиз мумкин эди. Бруно гол урганидан жуда хурсандман, у ҳам аввалги ўйинлардагидан яхшироқ ўйнади", деб Рангник сўзларини келтиради Sky Spotrs нашри.