Кириш Регистрация
04/12 00:30 Арсенал 2-0 Брентфорд
04/12 00:30 Брайтон 3-4 Астон Вилла
04/12 00:30 Бёрнли 0-1 Кристал Пэлас
04/12 00:30 Вулверхэмптон 0-1 Ноттингем Форест
04/12 01:15 Лидс 3-1 Челси
04/12 01:15 Ливерпуль 1-1 Сандерленд
05/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-1 Вест Хэм
06/12 01:00 Реал Овьедо - Мальорка
06/12 17:30 Астон Вилла - Арсенал
06/12 18:00 Вильярреал - Хетафе
06/12 19:00 Сассуоло - Фиорентина
06/12 20:00 Эвертон - Ноттингем Форест
06/12 20:00 Манчестер Сити - Сандерленд
06/12 20:00 Ньюкасл - Бёрнли
06/12 20:00 Тоттенхэм - Брентфорд
06/12 20:00 Борнмут - Челси
06/12 20:15 Алавес - Реал Сосьедад
06/12 22:00 Интер - Комо
06/12 22:30 Лидс - Ливерпуль
06/12 22:30 Бетис - Барселона

«Қумқўрғон-1977» мухлислар ташриф бўйича Биринчи лига етакчисига айланмоқчи

Баҳо:
+1 | -

Сурхондарё вилояти Қумқўрғон туманининг «Қумқўрғон» жамоаси жорий мавсумда ўз тарихида илк марта Биринчи лига мусобақасида иштирок этмоқда. Жамоа стадиони мавсум аввалида шаъй ҳолат бўлмагани учун клуб дастлабки 3та ўйинни сафарда ўтказишига тўғри келди. 4-турдан ўрин олган ўйин эса қумқўрғонлик мухлислар учун ҳақиқий байрамга айланди.



Тошкент шаҳрининг "Дўстлик" клубига қарши ўйинни томоша қилиш учун, Рамазон ойи бўлишига қарамай, стадионга 4-5 минг атрофида ишқибоз ташриф буюрди. Учрашув комиссари Онгар Жалимов эса қайдномага 3200 нафар мухлисни қайд этган. Аммо гувоҳларнинг айтишича, стадионга келган томошабинлар сони бундан анча кўп бўлган.



«Қумқўрғон» клуб мутасаддилари мухлисларнинг стадионга келишлари учун кўп ишларни амалга оширишди. Улар чекка-чекка қишлоқларгача бориб, ташвиқот ишларини олиб боришди, аҳоли гавжум жойларга реклама баннерларини илишди. Бу эса ўз самарасини бера бошлади. Клуб раҳбарияти жамоанинг навбатдаги уй учрашувларида мухлислар сонини 10 мингга олиб чиқишни ният қилишган.





Албатта, бу ишларга Қумқўрғон туман ҳокими Раҳматулла Гаффаров бош-қош бўлмоқда. Футболнинг ашаддий мухлиси ҳисобланган ушбу раҳбар «Қумқўрғон»ни ривожлантириб, жамоани кейинги мавсумларда Про лигага олиб чиқишни мақсад қилган.



«Қумқўрғон-1977» Биринчи лиганинг дастлабки 4та ўйинидан кейин 1 ғалаба ва 3 дурангга эришган ҳолда 6 очко билан 16 жамоа орасида 6-поғонани эгаллаб турибди.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 12:41, 03.05.2022.
Ўқилди: 4075 марта.
Фикрлар: 73 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.