"Бавария" ҳужумчиси Роберт Левандовски кейинги мавсумни Мюнхен клубида ўтказади.
Bayern & Germany хабарига кўра, мюнхенликлар 33 ёшли польшалик футболчи ва унинг вакилларига уни ёзда сотилмаслигини айтган.
Маълум қилинишича, футболчи ҳар қандай ҳолатда ҳам "Барселона"га қўйиб юборилмайди.
Жорий мавсумда Левандовски жамоа сафида барча мусобақаларда 43 та ўйинда 48 та гол урди ва 6 та голли узатмани амалга оширди.