Сербиялик ярим ҳимоячи Сергей Милинкович-Савич ёзги трансфер ойнасида "Лацио"ни тарк этиб, бошқа жамоага ўтиши мумкин. Бу ҳақида Calciomercato нашри хабар берди.
Манбага кўра, римликлар ярим ҳимоячини энди 120 миллион евро эмас 80 миллионга қўйиб юборишга тайёр.
Ҳозирда Милинкович-Савичга "ПСЖ" ва "Манчестер Юнайтед"дан жиддий қизиқиш бўлмоқда.
Жорий мавсум 27 ёшли футболчи А Сериянинг 34 та ўйинида 10 та гол урди ва 11 голли узатма амалга оширди.