Goal портали хабарига кўра, «Манчестер Сити» ва Испания терма жамоаси ҳимоячиси, 27 ёшли Эймерик Лапорт «Барселона»га ўтиши мумкин.
Манбанинг хабар қилишича, «кўк-анорранглилар» футболчига бўлган қизиқишни қайта тиклашга қарор қилган. Ўтган йили томонлар келиша олмаганди.
Футболчининг «шаҳарликлар» билан шартномаси 2025 йилнинг ёзида якунига етади. Испаниялик футболчининг нархи 50 миллион еврога баҳоланмоқда.
У «Манчестер Сити»га 2018 йилда Бильбаонинг «Атлетик» клубидан 65 миллион евро эвазига келиб қўшилганди.
АПЛнинг жорий мавсумида у 29 ўйинда қатнашиб, уч бор рақиб дарвозасига аниқ зарба бера олди.