"Челси"нинг собиқ ҳужумчиси Дидье Дрогба Садьо Мане ўз рекордини янгилагани ҳақида гапирди.
"Ливерпуль" вингери ЕЧЛ плей-оффларидаги 15-голини урди ва ўша босқичда энг кўп гол уриш бўйича Дрогбанинг рекордини янгилади.
"Мен бундан фахланаман. Рекордлар бузиш учун қилинган. Мен голларни ҳисобламай, рекорд ўрнатгандим.
Бугун Мане ва Салоҳ, назаримда, Европа ва бутун дунёда ҳаракат қилаётган африкалик энг яхши футболчилар ҳисобланади. Улар бу даражадан юқори бўлишлари керак.
Бу мени фахрланишим учун сабабдир", - деди Дрогба Canal+ телеканалига берган интервьюсида.