"Ювентус"нинг собиқ ҳимоячиси Меҳди Бенатиа туринликлар ҳужумчиси Пауло Дибаланинг "Интер"га ўтиши мумкинлиги ҳақидаги маълумотларга муносабат билдирди.
"Дибалани "Интер" либосида кўриш ғалати бўлади. Умуман “Ювентус” футболчиларидан менга Кьеза ёқади. Ҳозир унга ўхшаганлар кам. Футболда эркаклар камайиб, ёш болалар кўпайиб бормоқда", - дея Бенатианинг сўзларидан иқтибос келтиради La Gazette Dello Sport.
Олдинроқ "кекса синьора" аргентиналик ҳужумчи билан шартномани узайтирмаслиги малум бўлганди. У билан амалдаги келишув жорий мавсум якунида нихоясига етади.