Мадриднинг “Атлетико” клуби ҳужумчиси Жоау Феликс мавсум якунига қадар майдонга тушиш имкониятига эга. 22 ёшли ҳужумчи физиотерапевт Хосе Игнасио Захиноса қўл остида машғулот ўтказди. Бу ҳақда Mundo Deportivo хабар бермоқда.
Манба берган хабарга кўра, футболчи 15 май куни "Севилья" билан бўлиб ўтадиган Испания чемпионати 37-тури доирасидаги учрашувда майдонга тушиши мумкин.
Олдинроқ португалиялик футболчи чап соннинг мушакларидан жароҳат олгани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, Феликс жорий мавсум охиригача "Атлетико" ўйинларида майдонга тушмаслиги тахмин қилинган.