"Ювентус" "ПСЖ" ярим ҳимоячиси Анхель Ди Марияни ўз сафига олмоқчи, дея хабар беради Calciomercato.
Манбага кўра, шу ойда туринликлар 34 ёшли аргентиналик футболчининг агенти Хорхе Мендес билан учрашади.
Ди Мариянинг ПСЖ билан шартномаси 2022 йилнинг июнида якунига етади.
Ярим ҳимоячи жорий мавсумда парижликлар сафида 28 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол урди ва 7 та голли узатмани амалга оширди.