Кириш Регистрация
09/04 19:00 Нефтчи 0-1 Пахтакор
09/04 19:00 Бухоро 2-0 Қизилқум
10/04 23:45 Рома - Пиза
11/04 00:00 Вест Хэм - Вулверхэмптон
11/04 00:00 Реал Мадрид - Жирона
11/04 16:30 Арсенал - Борнмут
11/04 17:00 Реал Сосьедад - Алавес
11/04 18:00 Кальяри - Кремонезе
11/04 18:00 Торино - Верона
11/04 19:00 Брентфорд - Эвертон
11/04 19:00 Бёрнли - Брайтон
11/04 19:15 Эльче - Валенсия
11/04 21:00 Милан - Удинезе
11/04 21:30 Ливерпуль - Фулхэм
11/04 21:30 Барселона - Эспаньол
11/04 23:45 Аталанта - Ювентус
12/04 00:00 Севилья - Атлетико

Миржалол Қосимов: Дўстлик ўйингача ва ўйиндан сўнг

Баҳо:
+ | -

“Бунёдкор” – “Олмалиқ” учрашувидан кейинги матбуот анжуманиниг иккинчи қисмида Миржалол Қосимов иштирок этди.

- Икки хил кўринишга эга бўлган учрашув гувоҳи бўлдик. Биринчи бўлимда рақибни ҳар жабҳада тор-мор этган бўлсак, иккинчи таймдаги ҳаракатларимиз бироз бошқача чиқди. Аслида бунга ўзим сабабчиман. Яъни танаффусда футболчиларга тўпни кўпроқ ўзимизда назорат қилишимиз лозимлигини уқтиргандим. Тўпни ўзимизда ушлаб туриб, хотиржам бўлиб қолдик.

- Бугун кўплаб вазиятларга эга бўлган Камолиддин Мурзоевнинг ҳатти-ҳаракатларидан қониқдингизми?

- Футбол ўзи шунақа – ҳар доим ҳам вазиятлардан фойдаланавермайсан. Мурзоевнинг рақибни алдаб ўтиши, қулай вазиятларга чиқиб бориши, тўп сураб очилиши яхши бўлди. Бироқ сўнгги зарбалар беришдаги уринишлари кутилганидек чиқмади.

- Биринчи бўлимда “Бунёдкор” ҳақиқатдан ҳам жуда яхши ўйнади. Бироқ иккинчи таймда бу шиддатни кўрмадик. Бунга Игорь Шквирин билан қалин дўст эканлигингизни таъсири йўқми?

- Игорь Анатолиевич билан дўстлигимиз ўйингача ва ўйиндан кейин давом этади. Футбол пайтида ўз ишимизга сидқидилдан ёндошамиз. Иккинчи бўлимда ўйинимиз сусайгани чарчоқ аломатлари билан боғлиқ. Икки кун олдин “Бухоро”да ўйнаган эдик. Шу ўйиннинг таъсири бугунги баҳс охирларида футболчиларнинг томирлари тортишиб қолганида ҳам сезилди.

- “Бунёдкор” кейинги ўйинини Чемпионлар лигаси доиасида “Похан Стилерз” клуби билан ўтказади. Бу ўйинда “Бунёдкор”га ёрқин ғалаба керак. Олдинда турган беш кун давомида жамоа тиклана оладими?

- Худо ҳохласа 16 май куни ғалаба биз томонда бўлади. Уч очко учун бор куч-қувватимиз билан ҳаракат қиламиз. Бу ўйинга футболчиларни алоҳида тайёрлаш шарт эмас. Шундоғам масъулиятни барча яхши тушуниб турибди. Балки ҳисоб 2:0 бўлгач футболчиларимиз руҳан кейинги ўйинга тайёргарликни бошлаб юборишгандир. Ўйлайманки, беш кун давомида бемалол тиклана оламиз.

Манба: fcbunyodkor.com
Киритилди: 07:11, 12.05.2012.
Ўқилди: 5595 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Ламин Ямаль «Атлетико»га қарши илк ўйиндаги мағлубиятдан сўнг баёнот берди [5626]

«Барселона» — «Атлетико» учрашуви ҳаками мавсум охиригача Чемпионлар лигасидан четлатилди [4014]

“Реал Мадрид” ва Ла Лиганинг бошқа футболчилари йирик жиноят можаросига аралашиб қолди [3179]

Альваро Арбелоа: «Барселона»га ҳакамлар Испания чемпионатида ёрдам беришяпти» [2307]

Суперлига. "Нефтчи"ни енгган "Пахтакор" етакчига айланди (Турнир жадвали) [2032]

Европа лигаси. Чорак финалнинг илк ўйинлари натижалари [1934]

«Ливерпуль» Муҳаммад Салоҳнинг ўрнига муносиб футболчи топди [1725]

"Манчестер Юнайтед”да мақсад ўзгарди: жамоа ЕЧЛ йўлланмаси билан кифояланмоқчи эмас [1648]

Суперлига. «Нефтчи» — «Пахтакор». Таркиблар эълон қилинди [1552]

«Барселона» Европанинг топ-5 лигасида ёшларга энг кўп ишонч билдираётган клуб [1483]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик