Олдинроқ, Каталониянинг "Барселона" клуби Холанднинг жароҳатларга мойиллиги сабаб у билан шартнома имзолаш фикридан қайтгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.
Шунингдек, Мадриднинг АS нашри хабарига кўра, "Барселона" Дортмунднинг "Боруссия" клуби ҳужумчиси Эрлинг Холанднинг турмуш тарзи билан боғлиқ хавотирлар туфайли ҳам унга бўлган қизиқиши сўнган.
"Кўк-анорранглилар" норвегиялик футболчининг мунтазам жароҳатлари туфайли футболчини қўлга киритишда иккиланаётган эди, аммо ҳозирда Эрлингни ўйин-кулгини яхши кўриши ва мураббийлар штабида провакацион ҳолатлар келтириб чиқариши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалган. Шу сабабдан «Камп Ноу» эгалари футболи учун курашдан чиққан.