Инсайдери Низар Кинселланинг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида маълум қилинишича, Франциянинг “Лион” клуби мавсум якунида Лондоннинг “Челси” клубидан ижарага олинган чап қанот ҳимоячиси Эмерсон Палмерини сотиб ололмайди.
Қайд этилишича, “Лион”да бразилиялик ҳимоячини сотиб олиш учун етарли маблағ йўқ. Қишда "Челси" француз клубига ижара шартномасини муддатидан олдин бекор қилгани учун товон пули миқдорини таклиф қилган, бироқ француз клуби 4 миллион еврога рози бўлишмади.
Эслатиб ўтамиз, Италия матбуотининг хабарига кўра, Эмерсон Турин "Ювентус" клубининг ёзги трансфер ойнасидаги асосий мақсадларидан бирига айланиши мумкин.