Кириш Регистрация
28/06 03:00 Панама 2-1 АҚШ
28/06 06:00 Уругвай 5-0 Боливия
28/06 20:00 Сўғдиёна 4-2 Динамо
28/06 20:00 Қизилқум 1-0 ОКМК
29/06 03:00 Колумбия 3-0 Коста-Рика
29/06 06:00 Парагвай 1-4 Бразилия
29/06 21:00 Швейцария - Италия
30/06 00:00 Германия - Дания
30/06 05:00 Канада - Чили
30/06 05:00 Аргентина - Перу
30/06 21:00 Англия - Словакия
01/07 00:00 Испания - Грузия

БАА про-лигаси: Жасур Ҳасанов гол урди

Баҳо:
+ | -

БАА про-лигасининг 21туридан ўрин олган учрашувлар кеча бўлиб ўтди. Бир йўла тўрт нафар ҳамюртимиз тўп сураётган чяемпионат тугашига бир тур қолганда, Жасур Ҳасанов ўзининг навбатдаги голини киритди.

"Ан-Наср" уйига сафар уюштирган "Эмирейтс" 3:5 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди. Голларга бой тарзда ўтган учрашувнинг 86-дақиқасида Жасур Ҳасанов томонидан киритилган гол жамоасини фақатгина йирик ҳисобдаги мағлубиятдан қутқариб қолди холос. Учрашувда Александр Гейнрих асосий таркибда майдонга тушиб 41-дақиқада ҳакам томонидан огоҳлантирилган бўлса, Жасур Ҳасанов 56-дақиқада Ҳайтам ал-Матрушийнинг ўрнига майдонга чиқарилганди.

Кумуш меддалар учун курашни давом эттираётган "Аш-Шабоб" жамоаси бу турда пешқадам — "Ал-Айн"га имкониятни бой бериб қўйди ва учинчи ўринга тушиб кетди. Бу учрашувда Азизбек ҳайдаров ўйин қайдномасига ҳам киритилмади. Олган маълумотларимизга қараганда, унинг жароҳати бор.

Темур Кападзе тўп сураётган, БАА чемпионати аутсайдери "Аш-Шаржа" клуби эса "Ажмон" меҳмони бўлиб имкониятни бой берди. Учрашувда Темур Каапдзе тўлиқ 90 дақиқа ҳаракат қилди.

БАА про-лигасида чемпионликни "Ал-Айн" нақд қилиб бўлган. Иккинчи ўринда боаётган "Ан-Наср" футболчилари "Шабоб"нинг мағлубиятидан кейин улардан уч очко олдинга ўтиб кетишди. Сўнгги турда барча масалага ойдинлик киритилади.

БАА про-лигаси
21-тур

АН-НАСР - ЭМИРЕЙТС 5:3 (1:1).
Голлар: Лука Тони (42), Юнус Аҳмад Абдулла (51), Жамол Иброҳим Ҳусайн (68, 71), Ҳабиб Фардан Абдулла (79) – Модибо Диарра (4), Волид Исмоил (61), ЖАСУР ҲАСАНОВ (86).

АЛ-АЙН -  АШ-ШАБОБ 3:1 1:1()
Голлар: Ёсир Ал-Қаҳтоний (38), Исмоил Аҳмад (53), Асамоа Гьян (87) – Одил Абдуллоҳ (17-пен).
 
АЖМОН - АШ-ШАРЖА 2:1 (1:0)
Голлар: Оливер Тиа (30), Карим Каркар (67) – Марсело (86).

ДУБАЙ СК - АЛ-ВАСЛ 5:2 (1:1)
Голлар: Ҳассан Муҳаммад (28, 86), Али Ҳассан (60), Ҳассан Абдурраҳмон (70), Николас Марин (88) - Муҳаммадризо Халатборий (45), Рашид Исо (82).

АЛ-АҲЛИЙ - БАНИ ЯС 6:4 (4:0)
Голлар: Аҳмад Халил (12), Луис Хименес (23, 32, 38), Юсуф Муҳаммад (65), Ахилле Эмана - Андре Сенгор (66, 75, 77-пен), Солиҳ Ҳамад (83).

АЛ-ВАҲДА - АЛ-ЖАЗИЙРА 3:2 (2:1)
Голлар: Маграо (29), Фернандо Байано (35), Ҳайдар Аъло Али (60) - Абдуллоҳ Муса (8), баре (89).

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 18:25, 12.05.2012.
Ўқилди: 6509 марта.
Фикрлар: 6 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.