Кириш Регистрация
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина 1-2 Удинезе
24/12 00:45 Интер 2-0 Комо

Қатарни забт этишга тайёр бўлган фантастик ҳужумчилар бешлиги

Баҳо:
+ | -

Футбол дунёсининг энг катта номлари шу йилнинг охирроғида Қатарда бирлашадилар. Албатта, ҳар қайси юлдуз турнирнинг сўнгига қадар бориб, бош совринни боши узра баланд кўтаришни орзу қилади. Шунингдек, улар мусобақанинг "Олтин бутса"сини ҳам кўзлаши – турган гап. Биз эса қуйида Қатар майдонларини "ёндириш"ни ният қилаётган ўша мега юлдузлар номини келтириб ўтмоқчимиз.

Лионель Месси

Етти бор "Олтин Тўп" соврини эгаси бўлган футболчи бу ёзда 35 ёшни қарши олади. Бу эса Қатардаги Жаҳон чемпионати унинг фаолиятидаги сўнггиси бўлиши мумкинлигини англатади. Ҳа, Месси бу мавсумда Франция чемпионатига мослашишга қийналган бўлса ҳам, Аргентина терма жамоасининг умиди ундан жуда ҳам каттадир. Хусусан, унинг жамоаси саралаш баҳсларини мағлубиятсиз якунлаган, ўтган ёзда эса қитъа чемпионига айланганди. 28 йил кутилган совринни олишда, доимгидек Месси жонбозлик кўрсатган. Демак, қишда ҳам унинг жамоаси ҳаракатлари фақат бош соврин учун бўлиши тайин.

Карим Бензема

Бензема супер-фантастик даражадаги мавсумни бошидан ўтказмоқда. Унинг биргина, 42 та ўйинда 42 та гол ургани ҳам бунга яққол мисол бўла олади. 34 ёшли ҳужумчи ЕЧЛнинг етакчи тўпурари ва жамоаси учун зарур голларни киритиб, "қироллик клуби"ни финалга олиб чиқишда йирик фишка ролини бажарди. Бензема Россиядаги шонли даврни ўтказиб юборгач, Евро-2020да иштирок этди. У терма жамоага қайтганидан буён 16 та ўйинда 9 та голга муаллифлик қилган. Унинг жамоаси эса шубҳасиз ўз унвонини муносиб ҳимоя қилишга – чемпион бўлишга интилади.

Криштиану Роналду

Роналду қишдаги Жаҳон чемпионатини сўнггиси сифатида ўтказиши мумкин бўлган яна бир номлардан биридир. У – халқаро футболнинг тарихдаги энг яхши тўпурари. Хусусан, ҳужумчи 2021 йилда Португалия термаси сафида 13 та голга муаллифлик қилди (14 та ўйинда). 37 ёшли футболчи Жаҳон чемпионатлари тарихида голлар уриш борасида иккинчи энг яхши кўрсаткичга эга. У бу борада фақатгина Томас Мюллердан ортда, холос. Шундай қилиб, Роналду ҳам футболдан кетмай туриб, Жаҳон саҳнида ўзини кўрсатишга умид қилади.

Килиан Мбаппе

Бу футболчи илк марта 2018 йилги Жаҳон чемпионатида порлаб чиқади. Мбаппе ўшанда турнирнинг энг яхши ёш ва финалда гол урган футболчисига айланган (1958 йилда Пеледан кейинги). Шундан буён 4 йил ўтди. Бу вақт ичида ёш ҳужумчи 3 йил кетма-кет Францияда энг яхши тўпурар бўлди. Бу мавсумда эса 4-марта бу номни олишга жуда яқин турибди. Эндигина 23 ёш бўлишига қарамай, уни Франция тарихидаги энг яхши 10 та тўпурарлар рўйхатига киришдан фақатгина 2 та гол ажратиб турибди. У шунингдек, бу мавсумда 31 та лига ўйинуда жами 39 та голда бевосита иштирок этишга улгурган. Табиийки, бундай натижалар билан Мбаппе ҳам ўз жамоасини қайта чемпион қилишга, ўзи эса "Олтин бутса"га эга чиқиш учун ҳаракатда бўлади.

Харри Кейн

2022 йилги Жаҳон чемпионатининг бош совринини билмадик, аммо турнир "Олтин бутса"сини қўлга киритиш учун энг катта фаворит айнан Кейндир. У 2018 йилда бу натижани қайд эта олган. Инглиз ҳужумчиси мамлакат футбол тарихида бу натижага эришган Гари Линекердан кейинги иккинчи футболчидир. Кейн Англия сафида сўнгги 18 та баҳсда 17 та гол уришга эришди. Бу орқали эса Англия тарихидаги энг сермаҳсул футболчилар рўйхатида иккинчи ўринга кўтарилиб олди. Ҳозирда фақат Жимми Гривесгина Кейндан кўра яхшироқ натижага эга, холос.
Шу сабаб, Кейнни "Олтин бутса" ўта жиддий номзод сифатида кўрмоқдамиз.

 


Жалолиддин ИСМАТОВ таржимаси

Манба: stadion.uz
Киритилди: 17:24, 07.05.2022.
Ўқилди: 3033 марта.
Фикрлар: 26 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.