“Ливерпуль” ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳ жамоа сафида ўтказилган ўйинлар сони бўйича юбилей маррага етди.
Бугун Лондоннинг “Тоттенхэм” жамоасига қарши ўйин мисрлик футболчи учун “Ливерпуль” сафида барча мусобақалардаги 250-ўйин бўлди. Ҳужумчи 155 та гол урган ва 60 дан ортиқ голли узатмага эга.
Салоҳ 2017 йилнинг июлида Италиянинг “Рома” клубидан 42 миллион евро эвазига “Ливерпул”га ўтган эди. 2020 йил октябрь ойида у “қизиллар” сафида 100-голга эришган клуб тарихидаги 17-ўйинчи бўлди.
Айни пайтда Муҳаммад Салоҳ 22 та гол билан Премьер-лига тўпурарлар пойгасида пешқадамлик қилмоқда.