Англия чемпионатининг 36-турида “Ливерпуль” ўз майдонида “Тоттенхэм” билан баҳс олиб борди. Учрашув 1:1 ҳисобида якунланди.
Учрашувнинг 56-дақиқасида меҳмонлар ҳисобни очишди, Сон Хёнг Мин гол урди. 74-дақиқада мезбонлар сафида Луис Диас ҳисобни тенглаштирди.
"Ливерпуль" 83 очко билан АПЛ турнир жадвалида биринчи ўринга кўтарилиб олди. “Манчестер Сити”нинг очколари сони билан бир хил, аммо "шаҳарликлар"да захирада битта ўйин бор.
“Тоттенхэм” 35 ўйиндан сўнг 62 очко билан 5-ўринда қолди.
Англия чемпионати, 36-тур
Ливерпуль – Тоттенхэм 1:1 (0:0, 1:1)
Голлар: 0:1 – 56 Сон Хёнг Мин, 1:1 – 74 Диас.
Ливерпуль – Алиссон, Александер-Арнолд, ван Дейк, Конате, Робертсон (Цимикас, 64), Хендерсон (Диогу Жота, 65), Тиаго Алькантара, Фабиньо (Кейта, 88), Салоҳ, Мане, Диас.
Тоттенхэм – Льорис, Эмерсон, Дайер, Дэвис, Ромеро, Сессеньон (Санчес, 78), Хейбьерг, Бентанкур, Сон Хёнг Мин (Бергвейн, 90), Кулусевски (Уинкс, 85), Кейн.
Огоҳлантиришлар: Дэвис (53), Цимикас (69), Сессеньон (70), Фабиньо (80), Кейта (90).