"Барселона" ёзда ҳужумчи Мемфис Депай билан хайрлашмоқчи, деб хабар беради Sport.es.
Манбанинг хабарига кўра, Депайнинг сотувидан тушган маблағ янги футболчиларни сотиб олишга сарфланади.
Депай ўтган ёзда "Лион"дан "Барселона"га ўтган эди. Жорий мавсумда голландиялик футболчи "кўк-анорранглилар" сафида 29 та ўйинда майдонга тушиб, 12 та гол ва 2 та голга ассистентлик қилди.
Ҳужумчининг Каталония клуби билан шартномаси келаси ёзда якунига етади. Трансфермаркт 28 ёшли Депайни 45 миллион еврога баҳоламоқда.