"ПСЖ" ҳужумчиси Килиан Мбаппе Мадридга ташриф буюрди.
AS нашри хабарига кўра, бугун франциялик футболчини Испания пойтахтидаги ресторанлардан бирида кўришган. У "ПСЖ"даги жамоадоши Ашраф Ҳакими ва унинг укаси ҳамда яна икки ҳамроҳи билан бирга тушлик қилди.
Қайд этилишича, «ПСЖ» футболчиларига чоршанба кунига қадар дам берилган. Парижликлар президенти Носир Ал-Хелайфи ҳам Мадридга ташриф буюрди - у "Ванда Метрополитано"да Европа клублари ассоциациясининг тадбирида иштирок этди.