Каталониянинг "Барселона" клуби бош мураббийи Хави жамоа бошқарувини қўлга олганидан кейинги ўсиш ҳақида фикр билдирди.
"Гап менинг муваффақиятимда эмас, гап жамоанинг умумий ўсишида. Куман ҳам бу ерда яхши ишлади, бироқ биз бошқача йўлдан кетишни истаймиз.
Қаерда эканлигимни яхши биламан, танқидларга сабр билан чидаяпман. Менимча, жамоада бироз бўлса-да, ўсиш бор. Ноябрь ойида яхши ҳолатда эмасдик деганимда Куманни танқид қилмаганман. Асос шуки, "Барселона" ростдан ҳам жуда ёмон ҳолатда эди. "Эспаньол"га қарши илк ўйинимдан кейин эса жамоадаги ўсиш кўрина бошланди. Кўп эмас, озгина.
Хотиржамман. Клуб раҳбариятидан мамнунман. Биз бир оиламиз, барча қарорлар қабул қилиб бўлинган. Гап жамоа ҳақида кетмоқда. Балки бир кун келиб бу ерни тарк этсам ҳам жамоанинг ўйинларини кузатишда давом этаман", - деди Хави.