"ПСЖ" ярим ҳимоячиси Эдуард Мишуни "Севилья" нишонга олди. Испания клуби вакиллари футболчининг агенти билан яхши муносабатда.
19 ёшли Мишунинг вакили андалусияликлар сафида тўп тепаётган Антони Марсьялнинг ҳам агенти ҳисобланади. Франциялик футболчи "Севилья"да ижара асосида ўйнайди.
Мишу "ПСЖ" асосий таркибида еттита ўйин ўтказди. Футболчи битта голли узатмани амалга оширди.