"Милан" ҳужумчиси Леау ижтимоий тармоқдаги саҳифаси орқали жонли эфирда чиқиш қилиб, клуб мухлислари билан суҳбатлашди.
У "Милан"да бахтли эканини айтди, шунингдек, ўзининг кумирлари ҳам айтиб ўтди, улар орасида Роналду, Мбаппе, Неймар ва Роналдиньо бор.
У жамоадоши Златан Ибраҳимовични ҳам тилга олди.
"Агар у ҳақида айтмасам, у мени ўлдиради", деди Леау.
Бундан ташқари, ҳужумчи энг катта орзуси Чемпионлар лигасида ғалаба қозониш эканлигини яширмади.
Жорий мавсумда футболчи А Серияда 32 та ўйин ўтказиб, 10 та гол урди ва 6 та голли узатмани амалга оширди.