Италиянинг "Милан" клуби яримҳимоячиси Марк Ван Боммел Италияни тарк этиб, ўз ватанига йўл олди ва "ПСВ" билан шартнома имзолаган.
Айни пайтда футболчи Эйндховенга оиласини ҳам кўчириб олиб кериш ҳаракатида юрибди. Голландия терма жамоасининг собиқ сардори ўзи камол топган клубига яна қайтганидан ҳурсанд эканлигини яшириб ўтирмади.
"Мен Эйндховенга қайтиб келганимдан албатта ҳурсандман. Бу ердан кетганимга ҳам 7 йил бўлибди. Ўшанда "Барселона" сафига бориб қўшилгандим. Аммо, кетишимдан олдин албатта қайтаман деб сўз бергандим"
"Бугун ўз сўзимнинг устидан чиқдим ва бундан ҳурсандман.", дейди Ван Боммел.