"Манчестер Сити" ярим ҳимоячиси Кевин Де Брюйне "Вулверхэмптон"га қарши кечган АПЛ ўйинида (5:1) покер (4 та гол) қайд этди. Шундан сўнг у ўз Instagram саҳифасида хабар қолдирди.
"4 гол, 3 очко ва 1 та болаларим учун янги тўп", - деб ёзди бельгиялик футболчи.
Аввалроқ "шаҳарликлар" бош мураббийи Пеп Гвардиола Кевинни мақтаган эди.