"Реал" ҳужумчиси Карим Бензема ўтган мавсумни қандай ўтказганидан қониқди, дея хабар беради испан матбуоти. Футболчи голлари ва етук ўйнлари билан ўзини кўрсатди, бош мураббий Жозе Моуриньо эса Игуаин билан рақобатда кўпроқ унга эътибор қаратди.
"Энди менда ҳаммаси яхши. Биз милий биринчиликда ғолиб чиқдик ва биз билан ҳамма фахрланмоқда. Албатта, бошида бироз қийин бўлди, мен биринчи арта оиламдан узоқда юрдим. Мадриддаги уйимда ёлғиз қолганимда менга осон бўлмади. Аммо ишга шўнғиб кетиб ва чидам билан ҳаммаси ортда қолди. Энди мен бахтлиман", - дейди Бензема.
Роналдо ва Мессини таққослаш ҳақидаги саволга Франция термаси ўйинчиси шундай жавоб берди: "Мен уларни таққослай олмайман, чунки улар икки бошқа-бошқа хилдаги ўйинчилардир. Мен улар билан бир жамоада ўйнашни истар эдим".