Кириш Регистрация
13/01 00:45 Ювентус 5-0 Кремонезе
13/01 01:00 Севилья 0-1 Сельта
13/01 16:30 Ўзбекистон 2-0 Жанубий Корея
13/01 16:30 Эрон 0-1 Ливан
13/01 21:30 Япония 2-0 Қатар
13/01 21:30 БАА 1-1 Сурия
14/01 16:30 Ироқ - Австралия
14/01 16:30 Таиланд - Хитой
14/01 22:30 Наполи - Парма
15/01 00:45 Интер - Лечче
15/01 22:30 Верона - Болонья

Истанбул-2022. Кеча барча боксчи қизларимиз ғалаба қозонишди

Баҳо:
+ | -

Истанбулда бўлиб ўтаётган бокс бўйича аёллар ўртасидаги жаҳон чемпионатида кеча тўрт нафар спортчимиз ўзларининг илк жангларини ўтказишди. Эътиборли томони, уларнинг барчаси жангни ғалаба билан якунлашди.

Дастлаб 54 кг. вазнли ҳамюртимиз Нозимахон Бултурованинг сенегаллик рақиби рингга чиқмагани сабаб, боксчимиз автоматик тарзда кейинги босқичга йўл олди. Энди у 15 май куни 1/8 финалда жанг қилади.

50 кг. вазнли боксчимиз Азиза Ёқубова АҚШ вакиласи Женнифер Лозанога қарши рингга кўтарилди ва 5:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

60 кг. вазнли боксчимиз Моҳинабону Абдуллаева украиналик рақибаси Амина Абрамовага қарши жанг қилди ва 3:2 ҳисобида ғалабага эришди.

Ва ниҳоят, 66 кг. вазнли боксчимиз Навбаҳор Ҳамидова қозоғистонлик рақибаси Дариға Шакимовага қарши рингга кўтарилди ва мураккаб кечган жангда 3:2 ҳисобида ғалаба қозонди ҳамда кейинги босқичга йўл олди.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 10:24, 13.05.2022.
Ўқилди: 2180 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.