Кириш Регистрация
03/07 00:00 Австрия 1-2 Туркия
03/07 06:00 Бразилия 1-1 Колумбия
03/07 06:00 Коста-Рика 2-1 Парагвай
05/07 06:00 Аргентина - Эквадор
05/07 21:00 Испания - Германия
06/07 00:00 Португалия - Франция

Рўзиқул Бердиев: "Эртага муросасиз ўйин бўлади"

Баҳо:
+ | -

Матбуот анжуманининг иккинчи қисмида "Насаф"  жамоаси бош мураббийи Рўзиқул Бердиев билан "Насаф" жамоаси ҳужумчиси 9-рақамдаги Илҳом Шомуродовлар иштирок этишди.

Рўзиқул Бердиев: - Биз эртага шунчаки майдонга майдонга тушмаймиз. Мухлислар олдидаги қарзимизни узишимиз керак. Тўғри "Истиқлол" жамоаси жуда шаклланган жамоа, таркибида тажрибали ўйинчилар бор, шунингдек Эрон МТЖ сафида туп сурадиган ўйинчилар ҳам кўпчиликни ташкил қилади. Шунга қарамасдан эртага мухлислар муросасиз ўйинни гувоҳи бўлишларига шубъҳа қилмайман.

Илҳом Шомуродов: - Тўғри биз ОЧЛда яхши натижа кўрсата олмадик, шундай бўлсада, биз қандай мақомда бўлмайлик фақат яхши натижа майдонга тушаверамиз.

- Сиз "Ар-Райян" билан бўлган ўйинда ҳам фақат ғалаба учун майдонга тушамиз деган эдингиз лекин биз афсуски буни ўйинда кўрмадик?

- Албатта биз ҳар доим юқори натижалар учун ҳаракат қилаверамиз, бу футбол ҳар доим ҳам ўйлаган мақсадингга эришишинг қийин, шундай бўлсада эртага яна шу олий мақсадимиз яъни биз мухлисларни хурсанд қилишга ҳаракат қиламиз.

- "Насаф" ОЧЛ 2-турида "Истиқлол"га қарши ўзининг энг яхши ўйинларидан бирини намойиш этган эди?

- Бу кўпчиликнинг фикри, чунки биз ўша ўйинда дуранг натижа қайд этган эдик, аммо менинг фикрим бошқача, биз бошқа ўйинларда ҳам яхши ва ҳужумкор ўйинлар намойиш этдик.

- Сиз бу сафар "Истиқлол" жамоасини қанчалик ўргандингиз?

- Биз "Истиқлол" нинг нафақат ОЧЛдаги балки Эрон чемпионатидаги ўйинларини ҳам ўргандик, ўз ўрнида бу ҳақда ўйинчиларимизга ҳам тегишли кўрсатмалар бердик. Буни энди эртага майдонда исботлашимиз керак.

Манба: voha.uz
Киритилди: 11:56, 15.05.2012.
Ўқилди: 5555 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.