Кириш Регистрация

ОЧЛ гуруҳ босқичи 6-туридаги ўзбек клублари ўйинларини бошқарувчи ҳакамлар

Баҳо:
+ | -

16 май куни Ўзбекистон Олий Лигаси клублари ОЧЛ гуруҳ босқичидаги сўнгги учрашувларни ўтказишади.

Чоршанба куни «Насаф» ўз майдонида кейинги босқичга чиқиш умидида бўлган Эроннинг «Истиқлол» клубини қабул қилса, «Пахтакор» БААда нимчорак финал йўлланмаси учун «Банияс» жамоасига қарши баҳс олиб боради. Шунингдек, Тошкентдаги «Жар» стадионида бўлиб ўтадиган «Бунёдкор» – «Поханг Стилерз» ўйинида ҳам кейинги босқичга йўл олган яна бир жамоа номи аниқ бўлиши мумкин.

Ўзбекистон клублари иштирокидаги гуруҳ босқичининг сўнгги ўйинларини япониялик, сингапурлик ҳамда қатарлик ҳакамлар бошқариб боришади. Хусусан, япониялик Минору Тожо Қаршидаги ўйинда ҳакамлик қилса, сингапурлик Малик Абдулбашир «Пахтакор»нинг ўйинида ишлайди. Мусобақанинг шарқий минтақасидаги ўйинлар доирасида бўлган «Бунёдкор» – «Поханг» ўйинини эса Ғарбий Осиё вакили – қатарлик Абдуллоҳ Балидеҳ бошқариб боради.

ОЧЛ, «А» гуруҳи, 6-тур учрашуви
16 май, чоршанба
«НАСАФ» (Ўзбекистон) – «ИСТИҚЛОЛ» (Эрон)
Бош ҳакам: Минору Тожо (Япония).
Ён қанот ҳакамлари: Акани Яге (Япония), Мурод Ёсир (Кувайт).
Захира ҳаками: Бердимурод Ниёздурдиев (Туркманистон).
Назоратчи: Муҳаммад Ҳамад Алсовил (Саудия Арабистони).
Комиссар: Кемел Токабаев (Қирғизистон).

ОЧЛ, «В» гуруҳи, 6-тур учрашуви
16 май, чоршанба
«БАНИЯС» (БАА) – «ПАХТАКОР» (Ўзбекистон)
Бош ҳакам: Абдулмалик Бин Абдулбашир (Сингапур).
Ён қанот ҳакамлари: Гоҳ Гек Пҳенг Жеффри, Танг Йию Мун (иккиси ҳам – Сингапур).
Захира ҳаками: Мешал ал-Асусий (Кувайт).
Назоратчи: Обид ал-Қодир Аъло (Ироқ).
Комиссар: Умид Жамолий (Эрон).

ОЧЛ, «Е» гуруҳи, 6-тур учрашуви
16 май, чоршанба
«БУНЁДКОР» (Ўзбекистон) – «ПОХАНГ СТИЛЕРЗ» (Жанубий Корея)
Бош ҳакам: Абдуллоҳ Балидеҳ (Қатар).
Ён қанот ҳакамлари: Волид Султон ал-Маннаий, Рамазон Саид ан-Наимий (иккиси ҳам – Қатар).
Захира ҳаками: Хамис Муҳаммад ал-Куварий (Қатар).
Назоратчи: Салим Саид ас-Сувайдий (БАА).
Комиссар: Гоко Суминори (Япония).

Манба: www.pfl.uz
Киритилди: 13:21, 15.05.2012.
Ўқилди: 5789 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Роналду тузоққа тушди, барчаси олдиндан режалаштирилган» — Жозе Португалия терма жамоасидаги можаро ҳақида [7039]

Португалия футбол федерацияси президенти Роналду ва Жезуш ўртасидаги зиддият фонида баёнот берди [3415]

Холанд келажакда бу икки клубдан бошқа жамоаларнинг таклифларини кўриб чиқмайди [3186]

Жезуш Роналдунинг Португалия терма жамоасидаги келажаги ҳақида гапирди [2995]

Миллатлар лигаси. Португалия терма жамоаси Роналдусиз ва камчиликда Норвегияни мағлуб этди [2148]

Дунёдаги энг қиммат футболчилар рейтинги: Винисиус 10-ўринга тушди [2053]

Осиёда ЖЧ-2034 йўлланмалари қандай тақсимланади? [2024]

Лионель Месси хайрлашув ўйини олдидан Аргентина терма жамоаси қароргоҳига етиб келди [1971]

«Реал»нинг икки янги футболчиси ва «Барселона» тарбияланувчиси — Ла Лиганинг энг кўп қимматлашган бешлигида [1878]

"Реал" собиқ футболчиси Моуриньонинг кетишини истамоқда [1876]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик