Кириш Регистрация
06/10 00:00 Реал Мадрид 2-0 Вильярреал
06/10 14:00 Пахтакор 4-2 Динамо
06/10 15:30 Ювентус 1-1 Кальяри
06/10 17:00 Жирона 2-1 Атлетик Бильбао
06/10 17:30 Украина 7-1 Франция
06/10 18:00 Болонья 0-0 Парма
06/10 18:00 Лацио 2-1 Эмполи
06/10 18:00 Челси 1-1 Ноттингем Форест
06/10 18:00 Астон Вилла 0-0 Ман. Юнайтед
06/10 19:15 Алавес 0-3 Барселона
06/10 20:00 Бразилия 2-1 Аргентина
06/10 20:30 Брайтон 3-2 Тоттенхэм
06/10 21:00 Монца 1-1 Рома
06/10 21:30 Севилья 1-0 Бетис
06/10 23:45 Фиорентина 2-1 Милан
07/10 00:00 Реал Сосьедад 1-1 Атлетико

Англия кубогида: Рис Жеймс ва Трент Александер-Арнольд. Ким яхшироқ?

Баҳо:
+ | -

Англия терма жамоаси бош мураббийи Гарет Саутгейтда тез орада муаммолар вужудга келади. Қатардаги Жаҳон чемпионатида қатнашиш учун инглизларнинг ҳар бир позитисясида рақобат кучли. Ўнг қанот ҳимояси ҳам бундан мустасно эмас. Бугун эса ўша қанотда ўйновчи Александер-Арнольд ҳамда Рис Жеймсни солиштириб кўрамиз. Улар шанба куни ўз жамоалари билан Англия кубоги финалида бир-бирига қарши куч синашади.

Қай бири яхшироқ ҳимоячи?

Аслида бу саволни бериш бироз нотўғри бўлар эди. Негаки, ушбу футболчилар икки клуб, боз устига икки хил услубдаги жамоаларда ҳаракат қилади. Уларнинг услуби, айниқса, ҳужум пайтида яққол сезилади.
Хусусан, Юрген Клопп ўз шогирдларини рақибга кучли босим ўтказиб, бу орақли рақиб ҳимоячиларини хато қилишга мажбур этиш ҳамда иложи борича майдоннинг катта қисмини назорат қилишга ўргатади. Сир эмаски, биз номларини келтираётган футболчилар жуда ёш: Трент 23 ёшда, Жеймс эса 22. "Ливерпуль" вакили 90 дақиқа давомида "Челси"даги рақибига қараганда кўпроқ майдонга тушади ва шунга яраша катта ишни бажаради. Жеймс эса рақиб ҳужумини бузишга уста.

"Челси" ҳимоячиси шунингдек, Александер-Арнольддан кўра муваффақиятлироқ "подкат"лардан фойдалана олади. Аммо Трент жамоаси учун ҳужумда фойдали экани билан ажралиб туради. Хусусан, у ассист борасида юқори кўрсаткичларга эга. АПЛда Трент 31 та баҳсда 12 та ассист қайд этиб турибди. Бу эса Жеймсникидан икки каррага кўпроқдир. Рис узатмалардан кўра, ўзи вазиятларни якунлашни маъқул кўради. Буни унинг АПЛдаги 6 та голидан ҳам кўриб олишимиз мумкин. Трентда бу кўрсаткич бор-йўғи 3 тани ташкил этади.

Қай бири ўз клуби учун юқори таъсирга эга?

Томас Тухель, агарда Жеймс мавсум давомида майдонда ҳаракат қила олганида, "Челси" "Ливерпуль" ва "Манчестер Сити" билан чемпионлик борасида рақобат қила оларди деб ҳисоблайди. Бу эса 22 ёшли футболчининг қанчалик ўз жамоасига муҳим эканини англатади. Жеймс мавсум ўрталарида 2 ойдан узоқ вақт давомида жароҳат сабаб майдонга тушмаганди. Бу эса "Челси"нинг чемпионлим пойгасидан чиқиб кетишида катта рол ўйнаган.
Трент "Ливерпуль"нинг асосий футболчиси ва ҳимоя ҳамда ҳужум учун муҳим фигура. Шунинг учун бу масалада футболчиларнинг даражаси бир хил.

Уларнинг бири иккинчисидан яхшироқми?

Статистикалар фақатгина ҳолатни математик жиҳатдан ёритади, холос. Бу нарса футболчиларнинг намойиш этган ўйинига боғлиқ бўлади. Шунингдек, ўйин услуби, рақиб даражаси ва тактика ҳам бу борада анча катта аҳамиятга эга. Агарда уларнинг қай бири яхшироқ эканини билишни истасангиз, бу йилги Жаҳон чемпионатини кутишингизга тўғри келади. Ҳа, Трент Александер-Арнольд ва Рис Жеймснинг иккиси ҳам Англия терма жамоаси аъзоси. Аммо уларнинг қай бири асосий таркибдан жой олади? Мана шу – жиддий савол. Сиз эса айнан шу жиҳатфа қараб, Рис ёки Трентдан бирини танлаб олишингиз мумкин бўлади.

 


ИСМАТОВ Ж.

Манба: 90min.com
Киритилди: 21:19, 13.05.2022.
Ўқилди: 2069 марта.
Фикрлар: 18 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.