“Бунёдкор” – “Похан Стилерз” учрашуви олдидан ўтказилган матбуот анжуманинг иккинчи қисмидв “қалдирғочлар” устози Миржалол Қосимов ва ярим ҳимоячи Лутфулла Тўраев иштирок этишди.
“Бунёдкор” – “Похан Стилерз” учрашуви олдидан ўтказилган матбуот анжуманинг иккинчи қисмидв “қалдирғочлар” устози Миржалол Қосимов ва ярим ҳимоячи Лутфулла Тўраев иштирок этишди.
- Бизни эртага жуда қизиқарли ўйин кутиб турибди. Иккала жамоа ҳам майдонга ғалаба қозониш илинжида чиқишади. Гуруҳимиздаги учрашувларни кузатяпсизлар. Ҳамма жамоа кучли ва ҳар бир учрашув ниҳоятда оғир бўлмоқда. Бизга фақатгина ғалаба керак. Уч очко олиш учун бор куч-қувватимизни ишга соламиз. Рақибимизни дуранг ҳам қониқтирса-да, бизга барибир осон бўлмайди. Ўйлашимча, кореяликлар ҳимояга қаттиқ эътибор қаратишади ва ёпиқ футбол кўрсатишади. Ушбу метин ҳимояни ёриб ўтишга ҳаракат қиламиз, - деди Миржалол Қўшоқович.
- Бизни қийин ўйин кутаётган бўлса-да, ғалаба қозониш учун ҳаракат қиламиз, - деди Лутфулла Тўраев.
- Сиз кўпинча тезкор гол ҳақида гапиргансиз. Унга қарши бирон бир чора кўриб қўйганмисиз?
- Футболда ҳеч қачон тезкор гол ўтказиб юборишни ўйламайсан. Ўйин давомида ҳар қандай ҳолат юз бериши мумкин. Голлар ўйин бошида, ўртасида ва охирида киритилиш мумкин. Ҳатто қўшимча дақиқаларда ҳам вазият тамомила ўзгариб кетади. Куни кеча “Манчестер Сити” клуби қўшимча дақиқаларда нафақат ҳисобни тенглаштира олди, балки ғалаба тўпини ҳам киритишни уддалади.
- Жамоа таркибида йўқотишлар йўқми?
- Саҳоб Жўраев жароҳатини тиклаш билан банд. У ҳали умумий гуруҳга қўшилганича йўқ. Клуб шифокорлари Саҳобни назорат қилиб туришибди. Қолган барча футболчилар соппа-соғ ва учрашувга жиддий ҳозирлик кўришяпти.