Ади Хюттер Менхенгладбахнинг «Боруссия» клуби бош мураббийи лавозимини тарк этди.
Жамоа Бундеслига мавсуми якунига кўра турнир жадвалида ўнинчи ўринни эгаллади, бу эса "қора-оқ-яшиллар" раҳбариятига тўғри келмади. Бу ҳақда клуб расмий сайтида маълум қилди.
52 ёшли австриялик мутахассис Менхенгладбахнинг «Боруссия» клубини 2021/22 йилги мавсум бошидан бери бошқариб келмоқда. Унинг қўл остида жамоа 14 ғалаба ва 14 мағлубият аламини тотиб кўрган, шунингдек 9 та ўйинда дуранг ўйнади.