Кириш Регистрация
14/11 05:00 Уругвай - Колумбия
14/11 05:00 Перу - Чили
14/11 14:10 Австралия 0-0 Саудия Арабистони
14/11 17:00 КХДР 2-3 Эрон
14/11 19:00 Баҳрайн 0-1 Хитой
14/11 19:00 Кувайт 1-3 Жанубий Корея
14/11 21:00 Уммон 1-0 Фаластин
14/11 21:15 Ироқ 0-0 Иордания
14/11 21:15 Қатар 3-2 Ўзбекистон
14/11 21:15 БАА 3-0 Қирғизистон
15/11 02:00 Венесуэла 1-1 Бразилия
15/11 04:30 Парагвай 2-1 Аргентина
15/11 05:00 Эквадор 4-0 Боливия
15/11 17:00 Индонезия 0-4 Япония

Габриель Кальдерон: «Пахтакор» жисмонан кучли жамоа»

Баҳо:
+ | -

Осиё чемпионлар Лигасида иштирок этаётган Тошкентнинг "Пахтакор" клуби сўнгги турда БААнинг "Бани Яс" клубига қарши учрашувда майдонга тушади. Бугун "Вайсрой" меҳмонхонасида ўйиндан олдинги матбуот анжумани ўтказилди. Унда мезбонлар бош мураббийи Габриель Кальдерон саволларга жавоб қайтарди.

- Эртанги учрашувда ҳар икки жамоа ҳам нимчорак финал йўлланмаси учун кураш олиб боради. Шу сабабли ўйин кескин баҳсларга содир бўлишига шубҳаланмайман. Ўйинга тайёргарлик юқори савияда кечди. Бизни дуранг ёки ғалаба қониқтиради. Лекин имкон қадар ютуқ учун ўйнаймиз, чунки дуранг учун ҳаракат қилиш аксарият ҳолатларда қимматга тушади.
 
- Иссиқ ҳаво меҳмонларга ноқулайлик туғдириши мумкин деган фикрга қўшиласизми?
- Йўқ, балки бу уларга ёрдам берар. Чунки биз Тошкентга борганимизда ҳаво жуда совуқ бўлгани сабабли асосий майдонда машғулот ўтказишга ҳам улгурмагандик. Ҳозир жамоалар бир хил ҳолатда туришибди.
 
- “Пахтакор” устози сизни тажрибали деб мақтаб ўтди. Журжевичга қандай таъриф бера оласиз?
- У жуда яхши мураббий. Жамоасини жисмоний жиҳатдан кучли шакллантирган. Мен эса айнан шундай жамоаларга қарши ўйнашни ёқтирмайман. Менга техник футбол намойиш қилиш ёқади. “Пахтакор” айнан курашга чанқоқлиги билан бизга катта қийинчилик туғдириши мумкин.
 
- Гуруҳдан чиқишни сюрприз деб айтган бўлармидингиз?
- Мусобақа бошланишидан аввал “Ал Иттиҳод” ва “Пахтакор” фаворит эди. Лекин биз ҳар бир ўйинда катта иштиёқ кўрсатиб, ҳозир иккинчи ўринни эгаллаш учун яхши имкониятга эгамиз. 90 дақиқа давомида майдонда ҳар нарса содир бўлиши мумкин.
 
- Жамоада йўқотишлар борми?
- Ҳа, Аванада жароҳат бор. Шунингдек, ҳужумчи Султон Гафери дисквалификация сабабли майдонга туша олмайди. Фавзи Башир эса онаси вафот этгани сабабли машғулотларда тўлиқ иштирок этмаганди. Лекин бу муаммо яратади деб ўйламайман.

Манба: www.pakhtakor.uz
Киритилди: 17:54, 15.05.2012.
Ўқилди: 5256 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.