Жерар Пикенинг фикрича, Жозе Моуриньо "Реал" ва "Барселона" футболчиларини бир-биридан нафратланишига сабаб бўлган.
“У "Реал" устози бўлганидан кейин майдонда биздан кучсизроқ эканини биларди. Албатта, бизда энг яхши жамоа бор эди ва ҳаттоки, футболчилар ўртасидаги муносабатлар ҳам аъло эди.
Терма жамоага борганимни эслайман ва "Реал"га қарши ўйинлардан сўнг жуда қийин бўларди, чунки Моуриньо "Реал" футболчиларига: "Булар сизларни ёмон кўришади" дерди ва "Реал" футболчилари бунга ишонарди.
Терма жамоанинг кийиниш хонасида Касильясга яқинлашдим: “Салом, Икер” - дедим, лекин у мен билан гаплашмади.
Ўшанда мен буни мураббийни иши эканлигини билмасдим. Жозе ҳақиқатдан ҳам футболчиларни қандай қилиб нафратлантиришни биларди" - деди "Барселона" ҳимоячиси The Overlap билан суҳбатда.