"Ливерпуль" сардори Жордан Хендерсон жамоасининг Англия кубоги финалида "Челси" устидан қозонилган ғалабаси ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.
Учрашув голсиз дуранг билан якунланди ва “қизиллар” пенальтилар сериясида ғалаб қозонишди – 6:5.
"Биз кубокларни ютиш учун келдик. Бунинг учун биз бутун мавсум давомида қаттиқ меҳнат қилдик. Мухлислар ва клуб бу муваффақиятга лойиқ.
Биз учун муҳим дақиқа. Ғалаба алоҳида аҳамиятга эга бўлди, чунки маълум вақт давомида ушбу турнирда муваффақият қозона олмадик.
Бугун қийин бўлишини билардик. Биз қисқа вақт ичида жуда кўп ўйин ўтказдик ва Салоҳнинг бугунги жароҳати биз учун худди Фабиньонинг ўтган ҳафтадаги жароҳати каби катта зарба бўлди. Пенальтилар сериясидаги ғалаба ақл бовар қилмайдиган қувонч келтирди”, - дейди ярим ҳимоячи.