Кириш Регистрация
06/10 00:00 Реал Мадрид 2-0 Вильярреал
06/10 14:00 Пахтакор 4-2 Динамо
06/10 15:30 Ювентус 1-1 Кальяри
06/10 17:00 Жирона 2-1 Атлетик Бильбао
06/10 17:30 Украина 7-1 Франция
06/10 18:00 Болонья 0-0 Парма
06/10 18:00 Лацио 2-1 Эмполи
06/10 18:00 Челси 1-1 Ноттингем Форест
06/10 18:00 Астон Вилла 0-0 Ман. Юнайтед
06/10 19:15 Алавес 0-3 Барселона
06/10 20:00 Бразилия 2-1 Аргентина
06/10 20:30 Брайтон 3-2 Тоттенхэм
06/10 21:00 Монца 1-1 Рома
06/10 21:30 Севилья 1-0 Бетис
06/10 23:45 Фиорентина 2-1 Милан
07/10 00:00 Реал Сосьедад 1-1 Атлетико

Эрта улғайган йигитча, жароҳатлар оёғидан тортаётган «Боруссия» вундеркинди ҳақида нималарни биласиз?

Баҳо:
+ | -

2020 йил ноябрь ойи охирида камерунлик 16 ёшли немис футболчиси Юсуф Мукоко Дортмунднинг "Боруссия"си таркибида майдонга тушиб, Бундеслига тарихидаги энг ёш дебютантга айланган эди. Ва профессионал футбол бўйича ҳам юқори даражали рекорд дегани. Унга "аср истеъдоди", "феномен", "жаҳон футболидаги энг ёрқин истеъдод" деган номларни беришди ва анча юқори сифатдаги қобилиятлар башорат қилинди.

Эрта улғайган йигитча

2014 йилда немис тилини умуман билмайдиган йигит Камерундан «Санкт-Паули» академиясига олиб келинган. У оддий синов кийимида ва бутсаларсиз келган. Клуб уни форма билан таъминлаган, тенгдошларидан бирининг бутсасини қарзга олган.

"Қароқчилар" лагерида 2 йил давомида ўз даражасини кўрсатиб, сенсацион тарзда Дортмунддан таклиф олди. 2017 йили ўн икки ёшида у U-17 жамоасида дебют қилган ва икки мавсум давомида 56 ўйинда 90 та гол урди. 2019 йилдан бери у U-19 терма жамоасида ўйнай бошлади ва 32 учрашувда 51 та гол урди.

Футболчининг ноёб истеъдоди машғулотлардаги энг кучли меҳнати билан ҳам мустаҳкамланиб борди. Мураббийларнинг таъкидлашича, Юсуф катта ёшли футболчилар қилиши мумкин бўлган юкламаларни ҳар жиҳатдан тенгдошларига қараганда анча яхши бажарган. 15 ёшида у "Боруссия" нинг асосий жамоаси билан машғулотларни бошлади ва жамоа мураббийларидан бири Отто Аддо у ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди:

"Мукоко ўзида бор кичик камчиликлар устида қаттиқ ишлайди. Ундайин интизомли, мотивацион ва профессионал футболчини камдан-кам кўрганман", - дейди Аддо.

Қисқа вақт ичида ёш марказий ҳужумчи қуйидаги совринлари билан кўпчиликни ҳайратга солди:

- Бундеслига тарихидаги энг ёш дебютант;

- Бундеслигада захирадан майдонга тушган энг ёш футболчи;

- Чемпионлар лигаси тарихидаги энг ёш футболчи;

- Бундеслигада гол урган энг ёш футболчи.

Бир неча ҳафта ичида Юсуф ажойиб ўйин кўрсатиб, бутун футбол жамоатчилиги эътиборини тортди. Кейин эса оила аъзолари билан саёҳатга чиқиб, кутилмаганда жароҳат олди.

Футболчининг юқори даражадаги дебютидан бир ой ўтгач, Мукоко тиззасида муаммоларга дуч келди, бу унинг 17 кун ичида 2 учрашувни ўтказиб юборишига сабаб бўлди. Бу ўша пайтда Мукокога боғланиб қолган "Боруссия" учун катта сигнал қўнғироғи эди. Бироқ у январда сафга қайтди ва дарҳол ўйинларга вақтини ажрата бошлади. Албатта, у дастлаб, 90 дақиқа ўйнай олмади, лекин у майдонга мунтазам равишда машғулотлар учун қатнашиб турди. Икки ойдан сал кўпроқ вақт ўтгач, Германия ёшлар жамоаси учун машғулотларда у яна кутилмаганда жароҳат олди, бу эса уни мавсум охиригача, аниқроғи июнь ойининг ўрталарига қадар сафдан чиқишига сабаб бўлди.

Янги мавсумдан бошлаб Юсуф ўзининг ўйиндаги вақтини кўпайтира бошлади. Сентябрь ойида у Германия U-21 терма жамоаси учун энг ёш дебютант ва гол муаллифига айланди. Аммо шифохонадан чиққанидан кейин икки ойдан кўпроқ вақт ўтгач, мушакларидан жароҳати олди, шу сабабли Мукоко 21 кун давомида 4 та ўйинни ўтказиб юборишга мажбур бўлди.

Соғайганидан сўнг Мукоко "Лейпциг" билан биринчи ўйинда 19 дақиқани ўтказишга муваффақ бўлди. Аммо эртаси куни шифокорлар унинг кўзида яллиғланиш борлиги ҳақида хабар беришди. Натижада, футболчи яна 14 кун ва 2 ўйинни ўтказиб юборишига тўғри келди. Муддат тугагач, Муки "Вольфсбург" билан ўйин учун қайдномага киритилиши керак эди, аммо мушак толалари билан боғлиқ муаммолар туфайли Юсуф яна 38 кун ва 5 та ўйинни ўтказиб юборди.

Ўтган йилнинг иккинчи ярмида у яна қийинчиликларга дуч кела бошлади. Тузалиб кетаётган чоғида кўзлари билан боғлиқ муаммолар бор Юсуфни тарк этмади. Футболчи январь ойидан бери ўзини ажойиб ҳис қилаётгани ва 100% формада эканлигини айтиб ўтди. Ҳозир майдонда мен учун ноябрь ва декабрь ойларига қараганда анча осонроқ.

Январь ойи бошида тузалган Юсуф икки марта захирада ўтирди, кейин эса 5 учрашувда майдонга тушиб, жами 71 дақиқани майдонда ўтказди ва февраль ойининг охирида мушак толалари билан боғлиқ муаммо унда яна такрорланди - 31 кун ва 3 ўйинлик муддат.

Албатта, ҳамма бундан хафа бўлган. Бир томондан, у сотиб юбориладиган даражада заиф ўйинчи эмас, чунки у "Боруссия" нинг биринчи жамоасидаги дебютидан бери ҳеч қачон тўлиқ ўйин ўтказмаган, унинг ўтказган максимал вақти 57 дақиқа бўлган. Ўтган мавсумда энг кўп ўйналган ўйинлар вақти бўйича жаҳон рекордини ўрнатган 18 ёшли Педрига нисбатан Юсуфнинг ҳолатини албатта, тушунса бўлади. Эҳтимол, Мукоко машғулотларда дуч келган ортиқча юк сабабли ишончни оқлай олмаётгандир.

Апрель ойининг ўрталаридан бошлаб, Юсуф яна таркибга қайтди ва 14 май куни у мавсумнинг сўнгги турида "Герта" билан баҳсда иштирок этди, захирадан тушганидан бир дақиқа ўтиб ғалаба голини урди.

Испаниядан бўлган қизиқиш

Ўтган йилнинг февраль ойида "Барселона" Мукокога қизиқиш билдираётган эди ва энди, 2022 йилнинг май ойида Bildнинг таъкидлашича, Юсуф шартномани узайтиришдан бош тортгани учун "Боруссия"ни тарк этиши мумкинлиги ҳақида хабар берилди. Дортмундликлар, ўз навбатида, футболчини шу ёзда сотишга тайёр ва ишонч билдирилаётгани сабабли ижара варианти кўриб чиқилмайди - ҳужумчининг шартномаси 2023 йилда тугайди, клуб Мукини текинга йўқотмоқчи эмас.

Шу воқеалардан бир ҳафта ўтгач, инсайдер Экрем Конур "Реал Мадрид" Юсуфга 2026 йилгача шартнома таклиф қилишга тайёр бўлгани ҳақида хабар берди. Трансфер суммаси - 10 миллион евро. Ҳеч шубҳамиз йўқки, ҳар қандай топ ва топ бўлмаган клуб энди Мукоко билан боғлана олади. Асосийси, йигитча исталган клубга қўлидан келган барча ёрдамни бера олади ва унинг истеъдоди ва қатъияти ҳали яна катта саҳнага чиқади.

Киритилди: 18:15, 15.05.2022.
Ўқилди: 2532 марта.
Фикрлар: 10 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.