"Атлетико" президенти Энрике Серезо "Барселона"дан ижарага олинган ҳужумчи Антуан Гризманн кейинги мавсумда ҳам жамоада ўйнашда давом этишини айтди.
"Гризманн шу ерда қолади - у кейинги мавсумда "Атлетико"да ўйнашда давом этади. "Барса" билан нималарни муҳокама қилиш керак? Агар сиз биргаликда ишлашни давом эттиришни режалаштирмоқчи бўлсангиз, пул муаммо эмас ", - деди Серезо.