Суперлиганинг 9-туридан ўрин олган АГМК – “Бунёдкор” (0:0) учрашувидан кейин “қалдирғочлар” устози Виктор Карпенко ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
Бугун Олмалиқда футбол ўйнаш учун қулай об-ҳаво ҳукмронлик қилди. Жуда оғир ўйин ўтказдик. Футболда ҳаракат қилмасдан натижага эришиш қийин. Учрашув давомида ҳар иккала жамоада кўплаб вазиятлар юзага келди. Очиғини айтаман, бугун биз кўрсатган ўйин менга ёқди. Йигитлар жуда яхши ўйин намойиш этиб беришди. Натижа учун интилиш, курашиш бу жуда яхши ҳолат. Раҳбарият бизга курашувчан характерга эга жамоа шакллантириш вазифасини қўйган. Мухлислар эса футболнинг жозибадорлигини янада оширади деб ўйлайман. Суҳроб Султонов ва Умарали Раҳмоналиев майдонга тушмагани жамоамиз учун йўқотиш ҳисобланади. Таркибни ким ўйинга тўлиқ тайёр эканлигидан келиб чиқиб танладим. Ҳар бир футболчининг майдондаги вазифаси ҳақида алоҳида тушунтиришлар олиб бордик.