АПЛ 37-туридан ўрин олган учрашувда “Ньюкасл” ўз майдонида “Арсенал”ни мағлуб этди. Ўйин 2:0 ҳисобида якунланди.
Учрашувнинг 56-дақиқасида Бен Уайт ўз дарвозасига гол уриб, ҳисобни очди. 85-дақиқада эса Бруно Гимараэш “Ньюкасл”нинг устунлигини 2 тага оширди.
"Ньюкасл" 46 очко билан АПЛ турнир жадвалида 12-ўринда бормоқда. "Арсенал" ҳисобида 66 очко бор. "Канонирлар" ҳозирда 5-ўринни эгаллаб туришибди.
Англия. Премьер-лига. 37-тур
16 май, 23:59. St James' Park (Ньюкасл)
"Ньюкасл" - "Арсенал" - 2:0
Голлар: Уайт, 55 - ўз дарвозасига (1:0). Гимараэш, 85 (2:0)
Ньюкасл: Дубравка, Таргетт, Берн, Шер (Ласкеллес, 49), Крафт, Жоэлинтон, Гимараэш, Лонгстафф, Сен-Максимен (Фрэйзер, 77), Уилсон (Гэйл, 90), Альмирон (Мерфи, 76)
Арсенал: Рамсдейл, Нуну Тавареш (Ляказетт, 62), Габриэл Магальяйнс (Пепе, 73), Уайт, Томиясу (Седрик Суариш, 40), Джака, Эль-Нени, Смит-Роу (Мартинелли, 53), Эдегор, Сака, Нкетиа
Огоҳлантиришлар: Уайт, 8’. Нкетиа, 46’