"Вильярреал" ва Аргентина терма жамоасининг собиқ ярим ҳимоячиси Хуан Роман Рикельме "Барселона" футболчиси Серхио Бускетснинг жаҳон футболига қўшган ҳиссасини юқори баҳолади.
Рикельменинг айтишича, "Барселона" ярим ҳимоячиси майдонда "ўнлик" ролини ўйнайдиган ва ҳамма нарсани тўғри бажарадиган дунёдаги ягона ярим ҳимоячидир. Аргентиналик футболчи Бускетс Жаҳон футболини чалкаштириб юборганини ва унда ҳақиқий инқилоб қилганини қайд этди. Собиқ футболчи дунёда Бускетс каби футболчилар йўқлигини қўшимча қилди.
Эслатиб ўтамиз, жорий мавсумда Серхио Бускетс Испания чемпионатида 35 та ўйин ўтказиб, 2 та гол урган.