“Рейнжерс” ҳимоячиси ва Европа лигасининг жорий мавсум тўпурари Жеймс Тавернье Франкфуртнинг “Айнтрахт” клуби билан бўлажак Европа лигаси финал ўйини ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.
"Биз барча психологик юкни ортда қолдириб, ўзимиздан максимал даражада уларни сиқиб чиқишга ҳаракат қиламиз.
Биз яхши ўйинлар ўтказдик ва энди кубокни олиб, тарихга киришимиз мумкин. Мен бу жамоа сардори эканлигимдан фахрланаман. Менинг мақсадим эртага оқшом ажойиб натижа кўрсатиш", - дея Таверньернинг сўзларини келтиради Tuttosport.