Кириш Регистрация
15/06 01:00 Нидерландия 2-2 Япония
15/06 04:00 Кот-д'Ивуар 1-0 Эквадор
15/06 07:00 Швеция 5-1 Тунис
15/06 21:00 Испания 0-0 Кабо-Верде
15/06 23:59 Бельгия 1-1 Миср
16/06 03:00 Саудия Арабистони - Уругвай
16/06 06:00 Эрон - Янги Зeлaндия
16/06 23:59 Франция - Сенегал
17/06 03:00 Ироқ - Норвегия
17/06 06:00 Аргентина - Жазоир
17/06 09:00 Австрия - Иордания
17/06 22:00 Португалия - Конго ДР

Рўзиқул Бердиев: «Ички чемпионатда ютқизишга ҳаққимиз йўқ»

Баҳо:
+ | -

"Насаф" - "Истиқлол" ўйинидан сўнг матбуот анжумани иккинчи қисмида "Насаф" жамоаси бош мураббий Рўзиқул Бердиев иштирок этди.

Рўзиқул Бердиев: - Бугунги ўйинда "Истиқлол" ҳақли равишда ғалаба қозонди. Биз бугун бир нечта етакчиларимизсиз ҳаракат қилдик. Бугун майдонга тушган ҳамма ўйинчиларимиз ҳам ишончни оқламади, ўйинчилар савияси борасидаги фарқ билиниб турди.

- ОЧЛДаги муваффақиятсизлигимизда асосий сабабларини нимада деб ўйлайсиз?
- Аввалам бор мусобақа бошида кўплаб хатоларга йўл қўйдик, кейинчалик ҳам ўзимизни унглаб ололмадик. Бу йилги ОЧЛ бизга тажриба мактаби вазифасини ўтаб берди.

- Ички чемпионатда "Насаф"дан яхши ва юқори натижаларни умид қилсак бўладими?
- Албатта биз ОЧЛ мусобақаларидаги омадсизлигимиздан сўнг бор эътиборимизни ички чемпионатга қаратганмиз. Биз бир нечта етакчи ўйинчиларни ички чемпионатдаги учрашувлар учун заҳирада қолдирдик, биз миллий чемпионатимизда юқори мақсадларни қўзлаяпмиз.

- Ҳозирги кучимиз билан "Бунёдкор" жамоасини мағлуб эта оламизми?
- Биз "Бунёдкор" ёки "Пахтакор" жамоаларидан кучсиз эмасмиз. ОЧЛдаги мағлубиятлар сабаб уларга ютқизишга ҳаққимиз йўқ!

Манба: www.voha.uz
Киритилди: 22:18, 16.05.2012.
Ўқилди: 5131 марта.
Фикрлар: 6 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик